UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

13 май 10:19
Янгиликлар

Велоспорт

“15-май Халқаро оила куни”га бағишланган мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси билан биргаликда Республикамизнинг барча ҳудудларида “15-май Халқаро оила куни” муносабати билан “Соғлом аёл – жамият бойлиги” шиори остида ҳаваскор Хотин-қизлар ўртасида велотур ўтказилди.

Тошкент шаҳри ва вилояти босқичи пойтахтимизнинг Яшнабод туманидаги Корзинка Авиатор савдо мажмуасидан Мирзо Улуғбек кўчасигача ва у ердан Тараққиёт кўчаси кесишган жойдан Корзинка Авиатор савдо мажмуасигача бўлган масофада уч ёш гуруҳида, яъни 18 ёшдан - 30 ёшгача, 31 ёшдан - 44 ёшгача ва 45 ёшдан катта бўлган хотин-қизлар ўртасида ўтказилди.

Биринчи гуруҳда Артюнян Наташа, Абдураимова Хадича биринчи ўринни, Д.Раҳматуллаева, Мавлуда Исаева иккинчи, Ҳилола Бадалова ва Умида Шобурхонова учинчи  ўринни эгаллади. Ғолибларга кимматбаҳо ва эсдалик совғалари топиширилди.

Иккинчи гуруҳда Ольга Дробишева, Вера Семёнова биринчи, Юлия Каримова, Дилбар Назарова иккинчи, Муниса Юлдашева учинчи ўринни банд этди. Сўнгги учинчи ёш тоифасида ғолиблик Светлана Исаева ва Светлана Шавкаевага насиб этди. Иккинчи ўринни Алия Аҳмедова ва Айсулув Мингабдуллаева, учинчи ўринни эса Карима Раҳматуллаева ҳамда Светлана Абсетовалар эгаллашди. 

Мазкур мусобақада муваффақиятли иштирок этган иштирокчилар хам тақдирланишди.

“Энг ёши улуғ пойгачи” номинацияси ғолиблари:

Саъдуллаева Жамила (60 ёш)

Калибаева Нурзода (49 ёш)


“Энг маҳоратли пойгачи” номинацияси ғолиблари:

Тўраева Наргиза

Ниёзова Дилдора


“Ғалабага бўлган интилиши учун”

Валижонова Заҳро

Юнусова Доно


“Энг ёш пойгачи”

Алимбаева Айнура

Болтаева Барно


“Энг фаол аёл пойгачи”

Шарофиддинова Камила

Узоқова Наргиза

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг