UZ

Сўнгги янгиликлар

09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0

14 авг 06:03
Янгиликлар

Болалар спорти

2020/2021 ўқув йилидан Олимпия захиралари коллежлари фаолияти ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 480-сонли қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари негизида олимпия захиралари коллежлари ташкил этилади ва уларнинг фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб йўлга қўйилади.

Олимпия захиралари коллежларида таълим икки босқичда амалга оширилади:

1. Умумий ўрта таълим — 7-9 синфлар;

2. Ўрта профессионал таълим — 9-синфдан кейинги бир йиллик таълим.

Олимпия захиралари коллежининг асосий фаолияти жисмоний тарбия ва спорт соҳасида юқори малакали мутахассислар ҳамда спортнинг олимпия турлари бўйича терма жамоаларни шакллантириш учун спорт захирасини тайёрлашга йўналтирилади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олимпия захиралари коллежларининг ўрта профессионал таълим босқичида футбол бўлимлари ташкил этилади ва уларда футбол бўйича мутахассислар (спортчилардан ташқари) тайёрланади.

Қарор билан, шунингдек:

- Олимпия захиралари коллежлари тўғрисидаги Низом;

- Олимпия захиралари коллежига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисидаги Низом;

- Олимпия захиралари коллежларида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловни тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом кабилар ҳам тасдиқланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг