UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

31 май 17:40
Янгиликлар

Велоспорт

31 май - Велосипед спортининг "туғилган куни"!

Теглар :  Велоспорт
Бундан роппа-роса 152 йил олдин, 1868 йилнинг 31 май куни велоспорт бўйича илк мусобақа ташкил қилинган.

Парижнинг Сен-Клу шаҳарчасида 2000 метр масофага дастлабки велопойга ташкил этилган. Ўша мусобақада англиялик Ж.Мур ғалаба қозонган. 

Ўшанда велоспортчилар турли ҳажмдаги ғилдиракларга эга велосипедларда иштирок этишарди. Ўша мусобақа иштирокчиларга шу қадар ёқдики, келаси йили Париж - Руан йўналишида 120 километрлик дастлабки халқаро шоссе велопойгаси ташкил этилади. Ўша мусобақада ҳам яна Ж.Мур ғолиб бўлади. Пойгаларда хаттоки икки нафар аёл иштирокчи ҳам қатнашган. 

1875 йили эса "катта" велосипед учун жаҳон рекорди ўрнатилади - 34 км/соат. Орадан бир йил ўтиб узоқ масофага пойга бўйича биринчи норасмий рекорд қайд этилади - 1 соат учун 25,508 километр тезлик. Расмий рекорд эса 1893 йилга бориб қайд этилади. Ўшанда франциялик Дегранж 32,32 км/соат натижа кўрсатган. 

Ўшандан буён узоқ вақт ўтди. Спортчилар профессионал ва ҳаваскорларга ажратила бошланди. Бир неча янги жаҳон рекордлари ўрнатилди, велосипед ёрдамида турли трюклар бажарила бошланди. Велоспортга бўлган қизиқиш кўпайса кўпайдики, асло камаймади. 

Бугунги кунда велоспорт оламидаги энг нуфузли мусобақа 1903 йилда ташкил этилган "Тур де Франс" ҳисобланади. Ушбу мусобақада қатнашишни ҳар бир велоспортчи орзу қилади. 

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг