UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

14 авг 17:52
Янгиликлар

Болалар спорти

5 та ташаббус амалда - Қорақалпоғистонда навбатдаги тадбир ташкил этилди

Хўжайли тумани 1-сонли мактабгача таълим муассасасида туман мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасидаги "Соғломжон-палвонжон" спорт мусобақасининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳум ташаббуснинг Иккинчи ташаббуси – ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида 2019 йил 14 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани 1-сонли мактабгача таълим муассасасида туман мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасидаги "Соғломжон-палвонжон" спорт мусобақасининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.

Бугунги мусобакада тумандаги 1-сонли, 2-сонли, 3-сонли хамда 4-сонли мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўзаро беллашувлар олиб боришди. Жами 32 нафар болажонлар (16 нафари қиз бола) иштирок этди. Мусобақа давомида туман БЎСМ тренер-ўқитувчилари хакамлик килишди. Бу мусобақа тарбияланувчиларда спортга бўлган катта қизиқиш уйғотди. Мусобақа кўтаринки руҳда ўтди.

Беллашув якуний натижаларига кўра 

1-ўринни 4-сонли МТМ,

2-ўринни 1-сонли МТМ,

3-ўринни 2-сонли МТМ тарбияланувчилари эгаллашди.

Спорт тадбирида туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлимидан Т.Тажимуратов,  туман мактабгача таълим бўлимидан Г.Алманова ва Ж.Бердиниязрвалар катнашди. Ғолибларга ташлилотчилари томонидан эсдалик совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.

Спорт мусобақалари 20 август кунига қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг