UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0

11 авг 19:28
Янгиликлар

Спорт курашлари, Қизиқарли!

Абдулрашид Садуллаев - сайёрамизнинг энг кучли курашчиси! У тарихий трилогияда ғолиб бўлиб Токиода олтин олди. Иккита Олимпия ўйинларида эса атиги тўрт очко берган...

Агар эркин курашда ҳам бокс ва ММА каби вазнидан қатъий назар энг кучли спортчи рўйхати бўлганида, сўзсиз Абдулрашид Садуллаев биринчи бўлган бўларди.

Агар Токиога қадар қандайдир саволлар бўлган бўлса, энди эса барчасига нуқта қўйилди. У Токиодаги муҳим финалда асосий рақиби Кайл Снайдерни мағлуб этди, балки бу спорт турини янги босқичга олиб чиқмоқда. Ўз натижалари билан барчани эркин курашни кузатишга мажбур қилмоқда. 

Садуллаев ва Снайдернинг қарама-қаршилиги - афсонага айланиб бормоқда. Уларнинг ҳар иккиси 25 ёшда, уларнинг тўқнашувлари тарихда афсона бўлмоқда 

Абдулрашид -86 кг вазнда барчани янчиб ташлади. Риодаги натижалари орқали у ҳақида гапиришга мажбур қилди. Унинг Риодаги баҳсларига бир назар солинса:

- 1/8 финал: 10:0, жанг муддатдан аввал якунланган.

- 1/4 финал: 5:0 ҳисобида

- Ярим финал: 8:1 ҳисобида амалдаги Олимпия ўйинлари ғолибини мағлуб этди.

- Финал: 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Эътибор беринг, Рио давомида Садуллаев рақибларига биттагина очко берди. Риодан сўнг эса вазнини 11 кг.га ошириди ва -97 кг вазн тоифасига ўтди. Бу вазнда эса Кайл гегемонлик қилаётган эди. 

Садуллаевдан сўнг барча Кайл ва Абдулрашид қарама-қаршилиги ҳақида гапиришни бошлашди. Биринчи финал эса узоқ кутирмади ва 2017 йилда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг финалига тўғри келди. Финалда эса Абдулрашид 5:6 ҳисобида мағлуб бўлган эди. 

Реванш эса бир йилдан сўнг содир бўлди ва бу тўқнашув ҳам Жаҳон биринчилигининг финалида содир бўлди. Барча бу финалдан катта тўқнашув кўришганди, бироқ бир йил аввалги Абдурашид анча ўсишга эришганини исботлади ва 73 сониянинг ичида рақибини муддатдан аввал мағлуб этди. Абдулрашид иккинчи финал учун жуда қаттиқ тайёргарлик кўрди. У бир кунда уч маҳал машғулот олиб борган. 

Садуллаев ва Снайдер ўртасидаги трилогия Токио Олимпия ўйинларига тўғри келди. Финалга қадар ҳам россиялик барча рақибларини "босиб" ўтиб кетди ва бир очко йўқотмасдан финалга қадар етиб келди. Финалда эса барча кураш мухлисларнинг кутган баҳси содир бўлди. Садуллаев тўқнашув бошида олти очко олди, кейин эса бемалол ҳаракат қилишни бошлади ва рақибига уч очко берди. Бундан ортиғига эса Снайдернинг кучи етмади. 

Садуллаев ҳар томонлама кучли. У янги вазнга ўтди ва у ерда ҳам гегемонлик қилди. Хатоларидан тўғри хулоса чиқара олади ва гиламда ўз хукмдорлигини ўрната олди

Садуллаев нега энг кучлиси?

Биринчидан, у ўзи учун қулай бўлган -86 кг вазн тоифасидан воз кечди ва янги чақирувни қабул қилди. Бир йўла 11 кг вазн тепага кўтарилишдан қўрқмади. 

Иккинчидан, Садуллаев фаолияти давомида биттагина баҳсда мағлуб бўлган. Бу мағлубиятдан эса спортчи ўз устида ишлади ва хатосидан тўғри хулоса чиқара олди.

Учинчидан, унинг жанглари жуда ҳам қизиқарли ва ёрқиндир. У ҳар томонлама кучли ва мухлисларни ўзига қарата олди. 

Тўртинчидан, Абдулрашид гиламдан ташқарида ҳам кўпчилик учун ўрнак бўлишга арзийди...

Нима бўлган тақдирда ҳам Абдулрашид Садуллаев барча даврларнинг энг кучли курашчилардан бири!


Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
11 авг 19:42:15
Кунград
Рахмат Ниғмонхўжа Нозимов ажойиб таржима учун.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг