UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

28 авг 09:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Абдурасул Исмоилов Иноуэга қарши чемпионлик жанги учун Японияга етиб борди

30 август куни Япония пойтахти Токио шаҳрида навбатдаги профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.

Биз учун аҳамиятлиси, мазкур оқшомда енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Абдурасул Исмоилов (10-1) вакант бўлиб турган WBO Asia Pacific камари учун жанг қилади. Исмоилов мураббийи Набижон Исманов ҳамроҳлигида Кунчиқар юртга етиб борди. Ҳамюртимизга эртадан кейинги 12 раундлик жангда япониялик тажрибали боксчи Коки Иноуэ (16-1) рақиблик қилади. 

Маълумот учун, Коки энг енгил вазнда собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэнинг амакиваччаси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Абдурасул Исмоилов сўнгги жангини шу йилнинг 11 март куни мўғулистонлик Очирсурен Амарсанага қарши ўтказиб, 2-раундда нокаут эвазига ғалаба қозонган эди. Коки Иноуэ эса февраль ойида ўтказган охирги жангида Таиланд вакили Пакорн Аемёдни нокаутга учратганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг