UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

02 июн 15:04
Янгиликлар

Спорт курашлари

Аброр Атабаев олтин, қолган тўрт курашчимиз бронза учун гиламга чиқади

Бугун Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича рейтинг турнири бошланди.

Бугунги дастур доирасида юнон-рум кураши бўйича бешта вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. Равшан Рўзиқулов бош мураббийлигидаги юнон-рум курашчиларимиздан беш нафари кечки дастурда медаллар учун гиламга чиқадиган бўлди. 

67 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Аброр Атабаев 1/4 финалда қозоғистонлик Султан Ассетулини 9-0, 1/2 финалда эса эронлик таниқли полвон, амадаги жаҳон чемпиони Мейсам Далханидан сўнгги сониялардаги балл эвазига мағлубиятга учратди. Аброрнинг олтин медаль учун баҳсдаги рақиби грузиялик Жони Хетсуриани бўлади. 

60 кг вазн тоифасида бир йўла икки нафар курашчимиз Илҳом Баҳромов ва Муҳаммадқодир Юсупов иштирок этяпти. Қизиғи, улар кечки дастурда ўзаро учрашувда бронза медали тақдирини ҳал қилишди. 

Шунингдек, Жалгасбай Бердимуратов, Рустам Ассакалов ва ярим финалда ҳакамлар қарори қурбонига айланган Жасурбек Ортиқбоев ҳам бронза медали учун кечалиган беллашувда гиламга чиқади.    

Медаль учун гиламга чиқадиган курашчиларимиз:

Олтин медаль учун

67 кг: Аброр Атабаев - Жони Хетсуриани 

Бронза медаль учун 

55 кг: Жасурбек Ортиқбоев - Гиорги Тохадзе (Грузия)

60 кг: Илҳом Баҳромов - Муҳаммадқодир Юсупов 

87 кг: Жалгасбай Бердимуратов - Нурсултан Турсинов (Қозоғистон)  

97 кг: Рустам Ассакалов - Умалт Даудов (Қозоғистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг