UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

24 окт 16:47
Янгиликлар

Дзюдо

Абу-Даби "Катта Дубулға". Бахтиёров бронза, Тиловов олтин медаль учун татамига чиқади

Бугун БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир бошланди.

Сайёрамизнинг 5 қитъаси 77 давлатидан жами 450 (277 эркак, 173 аёл) нафар дзюдочи иштирок этаётган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам медаллар ва Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун баҳсларга киришишди. 

Бугунги илк кунги саралаш беллашувларидан сўнг икки дзюдочимизнинг кечки дастурда медаллар учун татамига чиқиши маълум бўлди. -60 кг вазнда курашган Камолиддин Бахтиёров 1/4 финалда франциялик Седрол Револга ютқазиб қўйди. Ўтиш учрашувида қозоғистонлик Магжан Шамшадиндан устун келди. Энди у бронза медали учун россиялик Аюб Блиевга қарши баҳс олиб боради. 

Қувонарлиси, -66 кг вазнда курашаётган Муҳриддин Тиловов финалга етиб келди. У иккинчи босқичда туркманистонлик Сердар Раҳимовни, учинчи даврада саудиялик Мунис Ҳавсавини, 1/4 финалда БАА вакили Нармандаҳ Баянмунҳни, 1/2 финалда эса мўғулистонлик Эрхембаяр Баттогтоҳни мағлубиятга учратди. Тилововнинг олтин медаль учун кечадиган финал беллашувидаги рақиби, Токио Олимпиадасининг кумуш медали совриндори, грузиялик Важа Маргвелашвили бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг