UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

28 дек 19:55
Янгиликлар

Шахмат

Афруза Ҳамдамова рапид йўналишида қизларимиз орасидаги энг яхши натижа муаллифи бўлди (Тўлиқ натижалар)

Хабарингиз бор, Самарқандда ФИДЕ Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Шахмат мундиалидаги рапид йўналишида аёллар ўртасидаги беллашувлар якунланди.

Уч кун давомида шахматчилар 11 та партияда иштирок этди. Якунда Халқаро нейтрал спортчи Анастасия Боднарук 8,5 очко билан чемпион бўлди.Кучли учликдан Ҳиндистон вакиласи Ҳумпи Конеру ҳамда хитойлик Лей Тингжи жой олди.

Баҳсларда Ўзбекистон терма жамоасининг 13 нафар аъзоси ҳам иштирок этди.

Якунда ҳамюртларимиз орасидаги энг яхши натижа Афруза Ҳамдамовага тегишли бўлди. У 11 та имкониятдан 6,5 очко жамғиришга муваффақ бўлди. Ёш ҳамюртимиз бу натижаси орқали Жаҳон чемпионатини 34-ўринда якунлади.

Умида Омонова эса 11 та уринишдан 5,5 очко ишлади ва 57-поғонадан жой олди.

Сарвиноз Қурбонбоева ҳамда Нодира Нодиржонова 4,5 очко тўплаган бўлса, Гулдона Каримова, Нилуфар Якуббоева ҳамда Мафтуна Бобомуродова 4 очко ишлашга муваффақ бўлди.

Шунингдек, Маржона Маликова, Юлдуз Ҳамроқулова ҳамда Зилола Актамова 11 та имкониятда 3,5 очко ишлади. Ҳулкар Тоҳиржонова ва Шаҳноза Ҳамроқулова эса Жаҳон чемпионатини 3 очко билан якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг