UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0

25 июл 18:19
Янгиликлар

Бошқалар

"Афсоналар водийси"да қўл жанги бўйича "Президент кубоги" турнири ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” амфитеатрида қўл жанги бўйича “Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги” учун профессионаллар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди.

Томошабинлар оқшом доирасида профессионал файтерлар иштирокидаги 6 та жангга гувоҳ бўлишди. Халқаро турнирнинг марказий жангида ҳамюртимиз Жаҳонгир Жумаев россиялик тажрибали ва шу билан бирга анча таниқли спортчи Нурмуҳамед Бесланеевга қарши баҳс олиб борди. 80 кг вазн тоифасида ташкил этилган ушбу жанг камар учун кечди. Беш раундлик жангнинг биринчи раундидаёқ Жумаев рақибини оғритиш усули билан мағлубиятга учратди. 

Қолган жангларга тўхталадиган бўлсак, профессионаллар ўртасидаги оқшомнинг илк баҳсида ҳамюртимиз Ҳусниддин Сатторов тожикистонлик Осимбек Мўминбековни биринчи раунднинг 50-сониясида оғритиш усулида таслим этди. 

Иккинчи жангда вакилмиз Гулжаҳон Норматова қозоғистонлик Ахмет Кимбатни уч раунд тўлиқ давом этган беллашувда очколар ҳисобига кўра енгди. Навбатдаги жанг 67 кг вазнда ўтказилди ва унда Наманган ўғлони Шаҳобиддин Турсунов германиялик Асет Аскаровни иккинчи раундда бўғиш усулида мағлуб этди. 

Турнирнинг тўртинчи беллашувида 80 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Оғабек Қодиров молдовалик Михай Котруцэ билан ўзаро рақобатга киришди. Ушбу баҳс қизғин курашлар остида кечди ва якунда Қодиров очколар ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Мусобақанинг қизиқарли жангларидан бири 57 кг вазн тоифасида икки карра жаҳон чемпиони Ғиёсиддин Жамолиддинов ҳамда грециялик Христос Ларос ўртасида кечди. Ҳамюртимиз бироз кутилмаганда, жангнинг учинчи сониясидаёқ рақибини оғритиш усулида мағлубиятга учрата олди. 

"Президент кубоги" турнирининг якуний ҳисоби 6-0! Ўзбекистонлик қўл жанги усталари 6 та жангнинг барчасида рақибларидан устун келишди. Ғиёсиддин Жамолиддинов ва Жаҳонгир Жумаев 5000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига эга бўлди. Қолган тўрт нафар ғолиб спортчиларимиз 3000 долларга эга чиқишди. Мағлуб қўл жанги усталарига эса 2000 доллар тақдим этилди.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг