UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

02 июл 10:20
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Академик эшкак эшиш. Осиё чемпионати қаҳрамонлари байрамона тарзда кутиб олинди

Хабар бериб ўтганимиздек, Жанубий Кореянинг Чунгжу шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ва катталар ўртасида Осиё Кубоги мусобақаси ниҳоясига етди.

Нуфузли мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар умумий ҳисобда 7та олтин, 2та кумуш ва 3та бронза медалларини қўлга киритишганди.

Бугун мусобақада қатнашган спортчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Эшкак эшувчиларимизни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон "Rowing and Canoeing" федерацияси мутасаддилари, мухлислар, спортчиларнинг ота-оналари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.


"Жанубий Кореяда ўтказилган мусобақада муваффақиятли иштирок этдик ва ёруғ юз билан юртимизга қайтиб келдик. Яратиб берилган шароитлар учун муҳтарам Президентимизга, шунингдек, Миллий олимпия қўмитасига миннатдорчилик билдираман. Ушбу мусобақа Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган ўсмирлар Олимпия ўйинларига ўзига хос тайёргарлик вазифасини бажарди. Аргентинада ўтказиладиган нуфузли мусобақада ҳам муваффақиятли иштирок этишга ҳаракат қиламиз", - деди мусобақа ғолиби Евгений Агафонов.

"Осиё чемпионати биз учун ажойиб ўтди. Ватанимизга медаллар шодаси билан қайтганимиздан хурсандмиз. Турнир давомида Гонконг, Ҳиндистон вакиллари бизга яхшигина қаршилик кўрсатишди. Аммо, биз бўш келмадик ва ғолибликни қўлга киритдик. Энди Аргентинада ўтказиладиган Олимпия ўйинларида ҳам фаҳрли биринчи ўринни қўлга киритмоқчимиз", - деди Осиё чемпиони Давржон Давронов.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан спортчи ва мураббийларимизни табриклаб қолади ва яқинлашиб келаётган Осиё ўйинлари, шунингдек ўсмирлар Олимпия ўйинларида ҳам бундан кам бўлмаган муваффақиятларни кутади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг