UZ

Сўнгги янгиликлар

12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0

15 янв 08:41
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Академик эшкак эшиш. Спортчиларимиз машғулотларни қизғин давом эттирмоқдалар.

Спорт терма жамоаларимиз Миллий олимпия қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган стратегия асосида Токио 2020 Олимпиадасига тайёргарлик кўришда давом этмоқдалар.

Атлетларимизни 2019 йилда қатор рейтинг мусобақалари кутиб турибди. Ана шу мақсадда академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўрмоқдалар. Эшкак эшувчиларимиз ўқув-машғулот йиғинларининг биринчи босқичини Тошкент вилоятидаги Туябўғиз сузиш ҳавзасида олиб бормоқдалар. 16 январдан бошлаб эса машғулотлар Тошкент вилоятидаги махсус эшкак эшиш каналида давом эттирилади.

Ўқув-машғулот йиғинларида 27 нафар спортчи иштирок этмоқда. Жумладан, Алишер Турдиев, Сардор Тўлқинхўжаев, Фаррух Астанов, Жасур Мавлонов, Шахбоз Холмурзаев, Абдулло Муҳаммадиев, Шахбоз Абдужабборов, Ўктам Давронов, Зафар Усмонов, Шоҳжахон Нажмиев, Шеҳроз Ҳакимов, Алишер Яров, Анатолий Краснов, Отамурод Рахимов, Меҳрож Маматқулов, Шаҳзод Нурматов, Бекзод Холмирзаев, Малика Тагматова, Луиза Исломова, Луиза Гафурбаева, Татьяна Ким, Аббос Абдушукуров, Давржон Давронов, Евгений Агофонов, Шахзод Абдураҳмонов, Абдулазиз Рахимжонов, Достонжон Бахриевлар мусобақаларга тайёргарликни олиб бормоқдалар. Улар мураббийлар Т.Исобоев, Б.Бобожонов, С.Тян қўл остида йиғинда иштирок этишмоқда.

Ўқув-машғулот йиғинлари 8 февралга қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг