UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

28 окт 14:56
Янгиликлар

Самбо

Алишер Алимов ЖЧга тайёргарлик кўраётган самбочилар билан учрашди

Теглар :  Самбо
Хабар берганимиздек, 11-13 ноябрь кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилади.

Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси мазкур нуфузли мусобақага сўнгги тайёргарликни бошлаб юборган. Самбочиларимизнинг йиғини Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтмоқда. 

Кеча Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси йиғинда иштирок этаётган самбочиларимиз билан учрашиш учун Чирчиқ шаҳрига борди. Ассоциация раҳбари у ерда спортчиларимиз билан учрашиб, терма жамоа аъзоларининг кайфияти билан қизиқди. Йиғин давомида юзага келаётган камчилик ва муаммоларни ўрганди. 

"Ушбу йиғин жаҳон чемпионати олдидан муҳим аҳамиятга эга. Яхши биласиз, Ўзбекистон самбода жаҳон миқёсида ўз обрўсига эга. Ўтган йили Тошкентда ўтказилган жаҳон чемпионатида биз умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни олгандик. Бу сафар ҳам камида ушбу натижани такрорлашни мақсад қилганмиз. Шу сабабли ҳам масъулиятни ҳис қилган ҳолда жаҳон биринчилигига муносиб тайёргарлик кўришимиз лозим. Бу борада самбочиларимизга омад ва муваффақиятлар тилайман", - деди Алишер Алимов мазкур йиғин ҳақида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг