UZ

Сўнгги янгиликлар

14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0 14:17Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин 0 13:56Жейк Пол: "Жанг қолдирилишини оқлайман. Тайсонда ўзини оқлаш учун имкон бўлмасин" 0 13:35Aktobe Open 2024. Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди? 0 13:14Азиза Зокирова лицензияга бир қадам қолганда қоқилди 0 12:53Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди 0 12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0

13 ноя 07:09
Янгиликлар

Самбо

Алишер Алимов: «Самбо спортига ХОҚ томонидан расмий мақом берилганидан кейинги биринчи жаҳон чемпионатини қабул қилиш - биз учун катта шараф»

Теглар :  Самбо
Тошкентда самбо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов чемпионатнинг ташкилий масалалари тўғрисида гапирди.

«Ушбу жаҳон чемпионатида 73 та давлат делегацияси келиши кутилаётганди. Бироқ, пандемия ва шу каби масалалар туфайли 50 дан зиёд давлат иштирок этмоқда. Ўзбекистон терма жамаоси эса эркакалар, аёллар ва жанговор самбо бўйича тўлиқ таркиб билан қатнашмоқда. Хориждан жами бўлиб 1 500 нафарга яқин меҳмон кутилаётган эди, лекин юқорида айтиб ўтганимдек, бу рақам ҳам қисқарди ва айни вақтда улар 1 250 нафарни ташкил қилади. Ўйлайманки, чемпионат мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини янада оширишга ҳам хизмат қилади. Биргина Россия делегацияси мисолида оладиган бўлсак, улар 52 нафар, шулардан 21 нафар спортчи ва қолганлари мураббий, масъул шахслардир. Ҳамкорларимиз халқимизнинг меҳмондўстлиги туфайли юртимизга ташриф уюштиришни ёқтиришади. Биз бу чемпионатни 6 ой аввал қабул қилиб олдик. Аввалига Москва шаҳри мезбонлик қилиши лозим эди. Халқаро спорт ҳамжамиятининг Россия спортига қарши қилган ҳаракатлари туфайли Россия катта спорт мусобақларини қабул қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Шундан сўнг мезбонлик масаласи ўртага ташланди. Қисқа муддат ичида бундай ҳажмдаги турнирини қабул қилиш катта маъсулият. 

ХОҚ томонидан Халқаро самбо ассоциациясига расмий мақом берилганидан кейинги биринчи жаҳон чемпионатини қабул қилиш - биз учун катта шараф. Биз ўз тажрибамизга ишонамиз. Юртимизга келаётган барча иштирокчи ҳамда меҳмонларни хурсанд қиламиз. ХОҚнинг мартабали шахслари чемпионатимизда меҳмон бўлишади. Шу билан бирга Россия Олимпия Қўмитаси раиси Станислав Поздняков очилиш маросимида иштирок этди», - деди Алишер Алимов.

Сарвиноз Рахмонқулова ёзиб олди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг