UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

27 ноя 21:57
Янгиликлар

Қиличбозлик

Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президентлигига қайта сайланди

Теглар :  Алишер Усмонов
Хабар берганимиздек, айни дақиқада Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро қиличбозлик федерациясининг Конгресси давом этмоқда.

Конгресс кун тартибидаги асосий масала ташкилотга янги Олимпиада цикли учун раҳбар сайлаш эди. Унда амалдаги президент Алишер Усмонов ғалаба қозониб, ташкилотдаги бошқарувини давом эттирадиган бўлди.

Мазкур тадбирга расмий меҳмон сифатида ташриф буюрган Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах Алишер Усмоновни сайловдаги ғалабаси билан табриклади. Эслатиб ўтамиз, А.Усмонов 2008 йилдан бери Халқаро қиличбозлик федерациясини бошқариб келмоқда.

Қувонарлиси, сайлов якунларига кўра ҳамюртларимиз ҳам ташкилотнинг бир қатор бўлимлари таркибий қисмига киришди. Жумладан, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Бош котиби Гулнора Саидова тарғибот қўмитаси, Токио-2020 Олимпиадасида реферилик қилган Аида Ҳасанова ҳакамлар қўмитаси таркибига киритилди.

Тадбир давомида 2023 йилги жаҳон чемпионати мезбонлигига даъвогар Тошкент шаҳрининг тақдимоти намойиш этилди. Тақдимотни Ўзбекистон МОҚ ва Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ҳамда Гулнора Саидова ўтказишди. Гарчи у кўпчиликда катта қизиқиш уйғотган бўлса ҳам, якунда мезбонлик Миланга насиб этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг