UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

18 июл 10:52
Янгиликлар

Енгил атлетика

Америкада Усэйн Болтнинг бронзадан ясалган ҳайкали очилди + ФОТО

АҚШнинг Флорида штатида афсонавий Олимпиада чемпиони Усэйн Болтнинг ҳайкали оммага тақдим этилди.

Бу 8 карра Олимпия ўйинлари чемпиони ҳамда 100 ва 200 метр масофага югуриш бўйича жаҳон рекордчисининг АҚШдаги илк ҳайкали ҳисобланади. У Мирамар шаҳридаги спорт марказида қад ростлади. 

Мирамар - ямайкаликларнинг ривожланишидаги энг йирик марказлардан бири ҳисобланади. Ушбу ҳайкални ямайкалик ҳайкалтарош Бэзил Баррингтон Уотсон ясади. Очилиш маросимида Болтнинг ўзи ҳам иштирок этди.

"Барча даврларнинг энг буюк спринтери Усэйн Болтнинг ҳайкали айнан бизнинг Мирамарда очилганидан ва бу жойга раҳбарлик қилаётганимдан жуда хурсандман. Жаҳон ундан тезроқ бўлган спринтерни кўрмади. "Ансин" спорт мажмуасида "Санъатни жамоат жойларида намоён қилайлик" ташаббуси остида Болтнинг илк ҳайкалини ўрнатиш биз учун шараф бўлди.

Бу орқали биз ушбу спорт турини энди бошлаётган спортчиларга "Балки, барчаси чексиздир" деган фикрни эслатиб ўтмоқчимиз. Буни Болтнинг ўзи ҳам кўп такрорлайди", - деди шаҳар вице-мэри Александра Дэвис.

Айтганча, бу Болтнинг иккинчи ҳайкали ҳисобланади. Унинг илк ҳайкали 2017 йили Ямайкада очилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг