UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

21 июн 10:29
Янгиликлар

Қизиқарли!

"Амирсой"да ўтган "Befit Race" халқаро турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги "Amirsoy Resort" дам олиш масканида "Befit Race" мусобақаси бўлиб ўтди.

Халқаро турнир мақомида ўтган мазкур старт ўзида 7 мамлакатдан ташриф буюрган 300 нафардан ортиқ спортчиларни жамлади.

Мусобақанинг очилиш маросими ҳам ўзига яраша кўтаринки руҳда ўтди. Унда Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Спортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси Аваз Каримов, Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев ва бошқа расмийлар иштирок этишди. 

Маросимда сўзга чиққан Аваз Каримов ҳамда Ойбек Касимов Президентимизнинг мамлакатимиз аҳолиси орасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш бўйича олиб бораётган сиёсатида бу каби мусобақаларнинг аҳамияти юқори эканини алоҳида таъкидлашди.

Шундан сўнг беллашувларга старт берилди. Унда ҳаваскор ва профессионал атлетлар ўз йўналишларида ғолиблик учун баҳс олиб боришди. 5 ва 8 км масофадан иборат трассада иштирокчиларни бир-биридан қизиқарли ва мураккаб машқлар кутиб турар эди. 

Барча ғолиб ва совриндорлар:

Sprint men

1-ўрин: Рустам Чориев

2-ўрин: Жавлонбек Яхшибоев

3-ўрин: Элбек Ражабалиев


Sprint woman

1-ўрин: Рузанна Исраелян

2-ўрин: Рената Капкаева

3-ўрин: Аделя Бугакова


Elite men

1-ўрин: Семён Шадрин

2-ўрин: Лев Разуваев

3-ўрин: Владимир Донсков


Elite woman

1-ўрин: Екатерина Дацковская

2-ўрин: Анастасия Феоктиcтова

3-ўрин: Екатерина Воронина


Team sprint

1-ўрин: Миллий гвардия

2-ўрин: “Community force”

3-ўрин: Ички ишлар вазирлиги


Team elite

1-ўрин: “Akhmat”

2-ўрин: “Savage”

3-ўрин: “Buka”.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг