UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0

16 авг 17:49
Янгиликлар

Бошқалар, Волейбол

Андижонда “Отам, онам ва мен – спортчи оила” мусобақаси ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги олдидан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Жумладан, Андижонда “Отам, онам ва мен – спортчи оила” оилавий жамоалар ҳамда вилоят ҳокими кубоги учун хотин-қизлар ўртасида волейбол мусобақалари бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимизда болалар ва оилавий спортни ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани, шунингдек, ўтказилаётган мазкур мусобақалар спорт билан мунтазам шуғулланувчи оилалар, хотин-қизлар сафини кенгайтириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

“Отам, онам ва мен – спортчи оила” оилавий жамоалар спорт мусобақаси вилоятдаги 880 та маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилиб, 4 мингдан зиёд оилавий жамоалар иштирок этди. Мусобақанинг вилоят босқичида туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган жамоалар ўзаро баҳслашди.

Якуний натижаларга кўра, Шаҳрихон туманидаги Қўрғонча маҳалласидан Шамсиддин Жалолов оиласи фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Пахтаобод тумани Сой маҳалласида яшовчи Насибжон Темиров оиласига иккинчи, Асака тумани Мирзаобод маҳалласидан Ҳусниддин Пардадинов оиласига учинчи ўрин насиб этди. Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Хотин-қизлар жамоалари ўртасида вилоят ҳокими кубоги учун ўтказилган волейбол мусобақасида Бўз тумани жамоаси биринчи ўринни қўлга киритиб, вилоят ҳокими кубоги соҳибига айланди. Марҳамат тумани жамоаси иккинчи, Асака тумани жамоаси учинчи ўринга сазовор бўлди.

Ф.Убайдуллаев, З.Умурзоқов (сурат), ЎзА

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг