UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

03 окт 07:27
Янгиликлар

Болалар спорти

Андижонда халқаро талабларга жавоб берадиган “Универсал” спорт мажмуаси барпо этилмоқда

Андижон шаҳрида 2017-2022 йилларда Республика бюджети маблағлари ҳисобидан «Универсал» спорт мажмуаси қуриб, фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 майдаги “Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг 2017 йилги бюджетини ва болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш манзилли дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ–2961-сонли қарорига асосан вилоятда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2017 йилда Андижон шаҳридаги «Универсал» спорт мажмуасининг қурилиши бошланган бўлиб, 2017 йилда ушбу объектдаги қурилиш-монтаж ишлари учун манзилли дастурга 15 млрд сўм маблағ йўналтирилган. Объектга «Хон» МЧЖ корхонаси бош пудратчи ташкилот этиб белгиланган.

Ўтган 2017-2020 йиллар мобайнида Андижон шаҳридаги «Универсал» спорт мажмуасида жами 66,4 млрд сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 январдаги ПҚ–4565-сонли қарорига асосан тасдиқланган инвестиция дастурида «Универсал» спорт мажмуаси қурилиши учун 30 млрд. сўм маблағ ажратилган. Ҳозирда объектда қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда. Ушбу қарор иловасига асосан «Универсал» спорт мажмуаси қурилиши 2017-2022 йилларда олиб борилиши кўзда тутилган.

Ҳозирда объектнинг барча этажларида бетон-монолит қуйиш ишлари охирига етказилиб, объектнинг том қисмини ёпиш учун тайёр ҳолга келтирилган.

Спорт мажмуаси 6.3 гектар майдонни ўз ичига олади. Қолаверса, лойиҳага асосан мажмуа жами 4000 томошабинга мўлжалланган бўлиб, у спортнинг якка кураш, бадиий гимнастика, бокс, волейбол, гандбол, таэквондо ҳамда баскетбол турларига ихтисослашган. Лойиҳа доирасида 11х25м. ўлчамдаги сузиш ҳавзаси, теннис корти ва 100 ўринли ошхона қурилмоқда.

Ушбу спорт мажмуаси сейсмик жиҳатдан 9 баллга жавоб беради.

Ҳудудда 200 автомобилга мўлжалланган автотураргоҳ ҳам барпо этилади.

Объектнинг том қисмини йиғма металл конструкция билан ёпиш бўйича барча ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилиб, металл конструкция ишлаб чиқарувчи ташкилотга буюртма берилган. Мазкур объектни 2022 йил якунига қадар фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг