UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

01 окт 09:10
Янгиликлар

Енгил атлетика

Андрей Абдувалиев спорт раҳбарияти билан мажлисда: “Радзивил 2 метрга сакрашга тайёр эди”

Маълум қилганимиздек, айни кунларда пойтахтимизда енгил атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Унинг доирасида Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг Токио-2020 якунлари ва янги Олимпиада цикли учун стратегик режалари муҳокама қилинди.

Федерация биносида ўтган йиғилишда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Аваз Каримов, Қўмита раисининг ўринбосари Шерзод Ташматов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, Андрей Абдувалиев бошчилигидаги Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси мутасаддилари, мураббий ва ҳакамлар иштирок этишди.


Тақдимот аввалида сўнгги йиллар юртимизда йўлга қўйилган “Save Aral” ва “Navruz” халқаро марафонлари сабаб ҳамюртларимиз орасида спортнинг янада оммавийлашгани алоҳида таъкидланди. Шундан сўнг Токио сарҳисоби ва янги режалар муҳокамасига ўтилди.


“Токио-2020 циклида Олимпиада нормативлари жуда баланд белгиланди. Шу боис ўзимиз 6-9 орасидаги йўлланмани мўлжаллаётган эдик. Тўғри, Рио-2016 билан солиштирганда (16 та) бу жуда кам. Ҳозир терма жамоада авлодлар алмашинуви кечаётгани боис муаммолар учраб турибди. Атлетларимиз орасида Светлана Радзивилдан умидимиз катта эди. Тайёргарлик давридан кейин унинг 2 метрга сакрашига ҳам ишонгандик. Бироқ мусобақага қисқа фурсат қолганда келгани, натижада иқлим ва вақт минтақасига тўлиқ мослаша олмагани унга панд берди”, – деди Андрей Абдувалиев.

Йиғилиш давомида ҳар бир спортчимизнинг иштироки бирма-бир кўриб чиқилиб, хато ва камчиликлар муҳокама қилинди. Федерация раисининг маълум қилишича, Париж-2024 циклининг дастлабки даври учун 40 нафарга яқин спортчи саралаб олинган. Суҳбатда уларнинг бўлажак Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш имкониятлари, бунинг учун керакли шароитларни яратиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг