UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

11 дек 07:44
Янгиликлар

Тадбирлар

Ангренда уч минг нафардан зиёд аҳоли соғлом ҳаёт учун 5 000 қадам босиб ўтди

2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Президент Фармони ижросини таъминлаш мақсадида жойларда қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ангрен шаҳрида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида оммавий спорт тадбири ташкил этилди. Унда шаҳар ҳокимлиги, ИИБ, Миллий гвардия, ДХХ ходимлари, шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими, халқ таълими бўлими, Ангрен шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби, шунингдек ҳарбий қисм хизматчилари фаол иштирок этди. 

Умуман олганда, мазкур тадбирда уч минг нафардан зиёд кўнгиллилар қатнашди. Жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси бўлган бу каби тадбирлар аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.


Лойиҳа доирасида «Миллий армиямиз – жасорат мактабидир!» шиори остида Тошкент ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисм томонидан замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника кўргазмалари ташкил этилди.

Миллий армиямизнинг жанговар техникалари билан бирга замонавий қурол-аслаҳалари ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги бўйича машғулотлари ва кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Байрамона руҳда ўтган марафон сўнгида Чирчиқ гарнизони маънавият ва маърифат марказига қарашли ашула ва рақс ансамбли томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчани хушнуд этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг