UZ

Сўнгги янгиликлар

12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0

07 апр 08:41
Янгиликлар

Кураш

АОКАда Президент қарорининг ижроси юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди + ФОТО

АОКАда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Спортни ривожлантириш вазирлиги, кураш федерацияси масъуллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда спортнинг кураш тури бўйича салмоқли натижаларга эришаётган спортчилар иштирок этди.

Ўзбек спорти бренди номи билан курашнинг жаҳон аренасидаги ролини ошириш, ёшларнинг миллий спортга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали уларда ватанпарварлик туйғусини янада мустаҳкамлаш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшларнинг, шунингдек, жаҳон халқларининг мазкур спорт тури билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2020 йилнинг 4 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. 

Қарорда белгиланганидек, кураш бўйича нуфузли халқаро мусобақаларни ташкил қилиш, аҳолининг барча қатламларини кураш билан шуғулланишга кенг жалб қилиш ҳамда Ўзбекистонда курашни умумхалқ спорт турига айлантириш, курашни оммалаштириш, унинг жаҳон спорти дурдонасига айланишига ва пировардида Халқаро олимпия ўйинлари дастурига киритилишига эришиш асосий мезонлардан бири қилиб белгиланган. 

Шу маънода Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ташаббуси билан юртимизда Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур!”, “Биз Президент полвонларимиз!”, “Биз Президент Барчинойларимиз!” шиорлари остида умумхалқ кураш мусобақаларига старт берилган.

Февраль ойидан бошлаб юборилган тадбирлар ҳар бир маҳаллаларга кириб борганлиги, куни кеча юртбошимиз бошчилигида ўтказилган ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилишдаги ўғил-қизларни оммавий спорт тадбирларига қамраб олиш бўйича берган топшириқларига ҳамоҳанглиги билан ҳам аҳамиятлидир. 

Ҳозирга қадар вилоятлар кесимида олиб қаралганда 70 зиёд маҳаллаларда мусобақалар ўтказилди ва иштирокчилар сони 5000 дан зиёд бўлди. Бу мусобақалардан асосий мақсад маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, кураш спорт турини ёшлар орасида оммалаштириш, сизу-бизнинг спортимиз, қадриятимиз бўлган курашни ҳар бир оилага олиб киришдир. 

Юқоридаги қарор ижросини бажариш мақсадида Республикамиз бўйлаб ҳар куни турли кураш мусобақалари ўтказилмоқда. Ўтган 3 ой сарҳисоб қилинганда 500 дан зиёд мусобақалар ўтказилганига гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Ҳозирга қадар Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда 200 дан ортиқ умумтаълим мактабларига кураш гиламлари тақдим этилди. Бу ҳам ўз ўрнида ёш полвонлар сонини ошишига, курашимизни янада жадал ривожланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Савол-жавобларга бой бўлган матбуот анжуманида курашни оммавийлаштириш борасида қилинаётган ишлар сарҳисоб қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг