UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

08 авг 13:08
Янгиликлар

Токио-2020

АҚШ медаллар жамғариш бўйича биринчи бўлди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Теглар :  Токио-2020
Айни дақиқаларда Токио-2020 Олимпиадаси доирасидаги сўнгги мусобақанинг финал учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Эркаклар ўртасидаги сув полоси мусобақасининг ҳал қилувчи финал баҳсида Сербия ва Греция терма жамоалари Олимпиада олтин медали учун сувга тушишган. Бу учрашувдаги медаль умумжамоа ҳисобидаги ТОП-10 ликка ҳеч қандай таъсир ўтказмайди. 

Демак, АҚШ терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича Токио-2020 Олимпиадасини биринчи ўринда якунлади. Америкаликлар асосий таъқибчилари ҳисобланган Хитой терма жамоасидан битта кўп олтин медаль жамғаришди. Океан орти жамоаси беш йил кутилган олимпия ўйинларида 39 та олтин, 41 та кумуш, 33 та бронза, жами 113 та медаль қўлга киритишди.

Хитой терма жамоаси эса 38 та олтин, 32 та кумуш, 18 та бронза, жами 88 та медалга эгалик қилди. Кучли учликка 27 та олтин, 14 та кумуш, 17 та бронза, жами 58 та медаль билан Япония терма жамоаси якун ясади. ТОП-10 таликдан Буюк Британия, Россия, Австралия, Нидерландия, Франция, Германия ва Италия терма жамоалари жой олди. 

Ўзбекистон терма жамоаси айни пайтда 3 та олтин ва 2 та бронза медали билан дунёнинг 205 давлати орасида 31-ўринни банд этган. Агар Сербия сув полоси терма жамоаси айни дақиқаларда давом этаётган финалда ғалаба қозонса, биздан жадвалда ўтиб кетади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
08 авг 16:15:25
SHaxrihon
Шунча харакат. Эссиз бизнинг керак булса 10 олтин олишга имкониятимиз бор Эди. Федерациялар яхширок уйдаб куриш керак. Сал нарсага мактанишади узи
   
08 авг 13:31:28
Сурхон Барлос
Oddiy qul фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Boksyorlarimiz chichib qoymaganda kuchli 15 talikka kirardik
жалоловдан ташқари
   
08 авг 13:14:53
Oddiy qul
Boksyorlarimiz chichib qoymaganda kuchli 15 talikka kirardik
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг