UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

29 дек 07:54
Янгиликлар

Шахмат

АҚШ терма жамоаси сафидаги юртдошларимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳамда Тимур Гареев рапид баҳсларини қандай натижа билан якунлади?

Кеча Самарқанддаги Жаҳон чемпионатида рапид йўналишидан ўрин олган беллашувлар якунланди.

Эркаклар ўртасида 13 та партия ўтказилганидан хабарингиз бор. Ушбу ўйинларда АҚШ сафида ҳамюртимиз Тимур Гареев иштирок этаётгани ҳақида маълум қилган эдик. У 13 та тур якунига кўра 7 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Гареев якуний турнир жадвалида 71-ўриндан жой олди.

Шунингдек, аёллар ўртасида АҚШ сафидаги ҳамюртимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳам рапид баҳсларини бироз тушкун кайфиятда якунлайдиган бўлди. У 11 та тур якунига кўра, 5 очко ишлади. Гулруҳбегим мусобақанинг илк кунида ўтказилган тўртта раунднинг учтасида ғалаба, биттасида дуранг қайд этган эди. Аммо Тоҳиржонова кеча ва бугун ўтказилган еттита ўйинда битта ғалаба ва битта дуранг қайд этди, қолган барча баҳсда рақибларига имкониятни бой бериб қўйди.

Гулруҳбегим Тоҳиржонова рапид йўналишидаги турнирни 5 очко билан 69-ўринда якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг