UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

06 апр 12:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ар-Риёддаги UFC турнири кардига яна бир жанг қўшилди

22 июнь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади.

Мағлубият нималигини билмай келаётган россиялик аралаш яккакураш устаси Магомед Гаджиясулов ҳам ушбу турнирда жанг қиладиган бўлди. Яримоғир вазн тоифасидаги Магомед UFC Fight Night оқшомида бразилиялик Брендсон Рибейрога қарши октагонга чиқади. 

Гаджиясулов 8 та ғалабали серия билан келмоқда. Магомед фаолияти давомида Brave FC ва Eagle FC промоушенларида ўз жангларини ўтказган. У Dana White Contender Series 2023 турнирида Хосе Мединани мағлубиятга учратганидан кейин UFC промоушени билан шартнома имзолаганди. 

Брендсон Рибейро эса 13 ғалаба ва 6 мағлубият қайд этган. У ҳам UFC лигасига Dana White Contender Series турниридаги ғалабасидан сўнг таклиф этилган. Ўшанда у Бруно Лопесни биринчи раунднинг иккинчи дақиқасидаёқ нокаутга учратган эди. Лекин унинг кучли лигадаги дебюти омадсиз чиққанди. Рибейро UFC 298 турнири доирасидаги жангнинг биринчи раундида Жанг Мингианг томонидан нокаутга учратилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг