UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

26 дек 16:15
Янгиликлар

От Спорти

Аргентина Олимпиадасида яна битта лицензияга эга бўлдик

Теглар :  От спорти
Мамлакатимиз от спорти тарихида илк бор терма жамоамиз аъзоси ўсмирлар ўртасидаги ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган бўлди.

Яъни, 2018 йилда Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳри мезбонлик қиладиган III ўсмирлар Олимпиадасида ҳамюртимиз Абдушукур Собиржонов юртимиз шарафини ҳимоя қилади. 

Таъкидлаш керак, мазкур нуфузли мусобақага номзодлар Сиртқи Жаҳон кубоги – Челлендж мусобақаларидаги иштироки ва юқори кўрсаткичлари асосида танланади. Бу йилги Челленж мусобақаларининг Эрон, Иордания, Қозоғистон, Қирғизистон, Қатар, Сурия, Бирлашган Араб Амирлиги, Саудия Арабистони ва Ўзбекистон каби тўққиз давлатдан иборат олтинчи рейтинг зонасида жами 78 нафар чавандоз иштирок этди. Олимпия ўйинлари лицензияси учун бўлган жиддий ва мураккаб баҳслар давомида ҳар бир чавандоз ўз иқтидори ва салоҳиятини намойиш қилишга ҳаракат қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳар бир мамлакат Челленж мусобқалари натижаларини Халқаро От спорти федерацияси (FEI) га жўнатади ва ана шу натижалар асосида Олимпиада қатнашчилари аниқланади. Экспертлар чавандозларнинг юқори кўрсаткичларига катта эътибор қаратишади. Тўққиз мамлакат чавандозлари орасида бўлиб ўтган беллашувлар давомида Абдушукур Собиржонов маррага 63.04 сонияда, ҳеч қандай жарима бали олмасдан етиб келди ва ғолибликни қўлга киритди.

Яна шуни фахр билан қайд этиш керак, ўсмирлар ўртасидаги ёзги Олимпиада баҳсларида ёш чавандозимиз мамлакатимиз шаънини ҳимоя қилиш билан бирга Осиё минатақаси терма жамоаси таркибида ҳам беллашувларда иштирок этади.

Маълумот учун, Абдушукур Собиржонов 2002 йил туғилган. От спортининг тўсиқлардан от сакратиш тури бўйича бир неча карра Ўзбекистон чемпиони, бир неча бор тўсиқлардан от сакратиш  бўйича Жаҳон кубоги Марказий Осиё лигаси чемпиони бўлган. Эслатиб ўтамиз, III ўсмирлар Олимпия ўйинлари 2018 йилнинг 6 - 18 октябрь кунлари Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида бўлиб ўтади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг