UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0

25 сен 06:45
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш, Теннис, Енгил атлетика, Оғир атлетика, Таэквондо, Шахмат, Кикбоксинг, Муайтай, От Спорти, Сув спорти турлари

Ашхобод-2017. Медалларимиз 106 тага етди, “олтин” эса 21 та!

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳри мезбонлик қилаётган V Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Мусобақанинг кечаги кунги баҳсларидан сўнг терма жамоамиз ғазнасидаги умумий медаллар сони 106 тага етди. Шулардан 21 таси олтин медаллардир. Ҳисобимизда яна 28 та кумуш ва 57 та бронза медаллари бор. Кеча жами 17 та медални қўлга киритдик. Умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллаб турибмиз.

Туркманистон терма жамоаси 79 та олтин, 58 та кумуш, 69 та бронза, жами 206 та медал жамғариб улгурди ва мезбонлар бу борада якка пешқадам. Хитой терма жамоаси 61 та медал билан иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Чин юрти вакиллари ҳисобида 23 та олтин, 21 та кумуш, 17 та бронза медали бор. 

Кучли учликка Эрон терма жамоаси 22 та олтин, 18 та кумуш, 49 та бронза, жами 89 та медал билан якун ясаган. Биздан кейинги ўринлардаги Қозоғистонда 22, Таиландда 18, Жанубий Кореяда 10та олтин медали бор. Жами 34 та давлат спортчилари камида битта бронза медалини нақд қилишган. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг