UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0

11 ноя 17:48
Янгиликлар

Спорт курашлари

Асли ўзбекистонлик спортчи Илдар Ҳафизов АҚШ таркибида Пан-Америка ўйинлари ғолиби бўлди

2023 йилнинг 20 октябрь - 5 ноябрь кунлари оралиғида Чилининг Сантьяго шаҳрида XIX Пан-Америка ўйинлари ўтказилди.

Аҳамиятлиси, мусобақанинг юнон-рум кураши баҳсларида -60 кг вазн тоифасида асли ўзбекистонлик, 1988 йилнинг 30 январь куни Тошкентда туғилган Илдар Ҳафизов иштирок этди ва якунда АҚШ делагацияси ҳисобига олтин медални тақдим этди. Ҳамюртимиз финалда кубалик Кевин де Армасдан устун келган.

Ҳафизов АҚШ таркибида бунгача 2021 йилда Гватемаладаги Пан-Америка чемпионатида кумуш, 2019 йилда Перуда ўтказилган Пан-Америка ўйинларида бронза, 2017 йилда АҚШ чемпионатида олтин медални қўлга киритган.

У Ўзбекистон терма жамоаси сафида 2011 йилда Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида кумуш ва 2007 йилда Бишкекда ўтган Осиё биринчилигида бронза медалини қўлга киритган.

Маълумот ўрнида, Чилида ўтган XIX Пан-Америка ўйинларида АҚШ делегацияси 124 та олтин, 75 та кумуш ҳамда 87 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди.




Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг