UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

17 окт 16:14
Янгиликлар

Кураш

Астанадаги жаҳон чемпионатида беш бор Ўзбекистон мадҳияси янгради + ФОТО

12-15 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Астана шаҳрида белбоғли кураш бўйича 2002-2004 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Йигирмага яқин давлатдан келган спортчилар ўртасидаги мазкур жаҳон чемпионати беллашувларида наманганлик тажрибали мураббий Элмурод Абдуллаев бошчилигидаги терма жамоамиз ҳам иштирок этиб, 5 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритишиб, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллашди. 

Иккинчи ўринни 4 та олтин медаль билан Россия терма жамоаси эгаллаган бўлса, 3 та олтин медалга эга чиқишга муваффақ бўлган мезбонлар учинчи ўринни банд этишди.

Ғолиб ва совриндор полвонларимиз: 

Олтин медаль соҳиблари

62 кг. Азизжон Азимжонов (Фарғона), 75 кг. Нусратбек Султонбоев (Андижон), 82 кг. Илёс Аҳмадов (Сирдарё), 100 кг. Ойбекжон Муҳаммадов (Фарғона), 76 кг. Зебохон Носирова (Наманган). 


Кумуш медаль соҳиби 

+100 кг. Муҳаммад Ваҳобов (Тошкент в.). 


Бронза медали соҳиблари

52 кг. Фарангиз Абдунабиева (Сирдарё), 57 кг. Ҳасан Азимов (Тошкент в.), 62 кг. Наврўзбек Маҳамадалиев (Наманган), 75 кг. Фаёзбек Абдуғаффоров (Фарғона), 100 кг. Умиджон Жалилов (Фарғона), +100кг. Асадбек Маъруфов (Фарғона).

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг