UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

28 июл 22:51
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Атланта -1996. “Куппа-кундузи бўлган талон-тарожлик”. Ҳакамлар қандай қилиб Флойд Мейвезерни ўз уйида аяб ўтиришмаганди? +ВИДEО

Теглар :  Флойд Мейвезер
Атланта -1996. “Куппа-кундузи бўлган талон-тарожлик”. Ҳакамлар қандай қилиб Флойд Мейвезерни ўз уйида аяб ўтиришмаганди?

Буюк  америкаликнинг фаолиятидаги охирги мағлубияти жанжалга сабаб бўлди


Флойд Мейвезер ўзининг атрофида енгилмас чемпион аурасини яратди. Бу осонлик билан содир бўлмади. 1996-йил Атланта шаҳрида бўлган олимпиадада Флойдни олтин медалдан маҳрум қилишди.

Олимпиада ўйинларидан бироз олдин, бўлажак афсонавий қаҳрамонимизнинг отаси катта Флойд Мейвезер қамоққа олинади. Унинг мусобақага тайёргарлик кўриши билан икки вазн тоифаси бўйича жаҳон чемпиони бўлган амакиси Рожер Мейвезер шуғулланди. 19 ёшида Флойд “Олтин қўлқоп” миллий турнирида уч марта ғолиб чиққан. Шу сабабли ҳеч ким ёш жангчининг уйида бўладиган ўйинда муваффақият қозонишига шубҳа қилмаган. Америкаликнинг Олимпиададаги йўли постсовет ҳудудидан келган жангчиларга қарши курашдан бошланди. Дастлаб, Флойд биринчи раунддаёқ Қозоғистон вакили Баҳтиёр Толегановни муддатидан олдин мағлуб қилди. Кейин арманистонлик Артур Геворкян устидан ғалаба қозонди. Чорак финалда эса Мейвезер кубалик Лоренсо Арагонга қарши жанг қилди. Ярим финалда Флойд уч карра жаҳон ва Европа чемпиони болгариялик Серафим Тодоровга қарши кураш олиб борди. Тодоров бу пайтда 27 ёшда, бўйи 177 сантиметр эди. Хуллас, Серафим рақибидан ҳар томонлама устинроқ кўринар эди.
Ўша пайтда ғолиб аниқ берилган зарбалар ҳисобига аниқланган. Биринчи раунднинг дастлабки дақиқаси охирига етмасданоқ биринчи балл қўйилди ва бу ҳолат ажабланарли кўринар эди. Флойд аниқ зарбалар берганига қарамасдан очко болгарияликка берилди. Агар ҳар томонлама назар ташлайдиган бўлсак, ўша вақтдаги ҳисоб 2:0 бўлиши ҳамда америкаликнинг фойдасига ҳал қилиниши керак эди. Дастлабки уч дақиқада Мейвезер кетма-кет икки марта ҳужум қилиб уч марта аниқ зарба берган бўлишига қарамасдан, уларнинг фақат биттасигина ҳисобга олинди. Қоидага кўра, Флойдга икки балл берилиши керак эди. Бироқ, биринчи раунддаги ҳисоб 2:1 бўлиб Тодоров фойдасига ҳал қилинди, аслида америкалик 4:2 ҳисобда ғалаба қозониши лозим эди.
Иккинчи раунд янада фаол ҳаракатлар билан бошланди. Иккинчи раундда ҳисоб 6:4 бўлиб ёш америкаликнинг фойдасига ҳал бўлди.


Умумий ҳисоб эса 7:6 бўлди ва ғолибликни беш вазн тоифасида бўлажак жаҳон чемпиони қўлга киритди.

Бундай яқин ҳисоб тактикани ўзгартира олмади. Сўнгги уч дақиқа охирги раунднинг давоми бўлди. Иккала жангчи ҳам ҳаракат қилди, бироқ ҳакамлар зарбалар миқдорини ҳисобга олишди. Дастлабки дақиқанинг охирида яна биринчи зарба Серафим фойдасига ҳал этилди. Аммо ундан олдинроқ Флойд ўнг томондан тўғридан тўғри бошга зарба берган эди. Ҳисоб 7:7, бироқ бу узоқ вақт сақланиб қолмади, чунки ён ҳакамлар Флойднинг бошига берилган зарбани кўришди. Шундай қилиб, болгариялик устунликни ўз қўлига олди.
Охирги дақиқаларнинг бошида Мейвезер аниқ зарбалар билан ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг, натижаларни ҳисоблашда ғалати ҳолат содир бўла бошлади. Флойднинг тўғридан тўғри берган зарбаси ҳисобга олинмади, лекин негадир Тодоровнинг чапдан берилган бироз ноаниқ зарбаси эса ҳисобланилди. Натижа 10:8 эди, раунд тугашига ярим дақиқа қолди, америкалик яна муффақияцизликка учрай бошлади. Серафим Флойддан ўзини олиб қочар эди, бироқ бу Мейвезернинг икки марта аниқ зарба беришига ҳалақит бермади ҳамда уларнинг фақат биттасигина ҳисобга олинди. Шу тариқа болгариялик охирги раундда 4:2 ва умумий 10:9 ҳисобида жангни ўзининг фойдасига ҳал қилди. Аслида, Мейвезер 5:2 ҳисобда ғалаба қозониши керак эди, бироқ болгарияликка ортиқча икки очко берилди. Агар шундай бўлмаганида Флойд 9:8 ҳисобда ўйинни ўзининг фойдасига ҳал қилиши ва финалга йўл олиши мумкин эди. Бироқ ҳакамлар ўйлаб ўтирмасдан Мейвезерни ўз уйида бўлган Олимпиадада мағлуб қилишни уддасидан чиқишди.
Тодоров эса ҳал қилувчи учрашувда Таиланд вакили бўлган Сомлук Камсингга имкониятни бой берди. Мейвезер-Тодоров қарама-қаршилиги олимпиада тарихидаги энг жанжалли жанглардан бири сифатида қайд этилган. Олимпия ўйинларининг расмий You Tube каналидаги қолдирилган изоҳларда ҳалигача ҳакамларнинг қароридан норози бўлаётганларни учратиш мумкин:

“Флойдни куппа-кундузи талон-тарож қилишди”,

“Ҳаттоки, рефери ҳам Мейвезернинг ғалабани қозонганини билди ва унинг қўлини кўтарди”,

“Мен Флойдни ёқтирмайман, бироқ мен ҳам уни ғалаба қилган дея ҳисоблайман”,- каби мухлисларнинг изоҳларини учратиш мумкин.

Америкалик ушбу мағлубиятдан сўнг амакиси Рожерга бошқа ҳеч қачон мағлубиятга учрамаслигини айтади. Ҳақиқатан мана шу унинг фаолиятидаги энг охирги муваффақияцизлиги бўлди. Уч ойдан сўнг Мейвезер профессионалга айланди, 50 ғалаба ва ҳеч қандай мағлубият йўқ, энг яхши боксчи унвони, дунёдаги энг кўп маош оладиган спортчи ва бошқа кўплаб ютуқларга эришди. Ким билади, агар Флойдга Атланта-1996 олимпиадасида ноҳақлик қилинмаганида эди, унинг профессионал боксдаги фаолияти қандай бўларди.


Sports.ru сайтида асосида Озода Қаюмова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг