UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

22 дек 22:01
Янгиликлар

Кураш, Бошқалар

Азизбек Ғаниевни табриклаймиз!

Бугун белбоғли кураш спорт тури ривожига, унинг дунё бўйлаб оммалишига улкан ҳисса қўшиб келаётган Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Абдихалилович Ғаниев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Азизбек Абдихалилович Ғаниев 1985 йил 22 декабрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. 

Ўзбек миллий спорт тури - белбоғли курашни дунё бўйлаб оммалаштиришни мақсад қилган Азизбек Ғаниев 2021 йил Жаҳон белбоғли кураш ассоциациясига (ЖБКА) президент этиб сайланди. Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси ташкил этилиб, Азизбек Абдухалилович ушбу халқаро ташкилотга президент этиб тайинлангач, очиғи белбоғли курашга бўлган эътибор янаям кучайди.

Боиси, ассоциация ташкил этилгандан кейин орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан, аниқроғи 7-10 октябрь кунлари айнан Азизбек Ғаниевнинг ташаббуси ва ҳомийлигида тарихда илк бор Украина давлатининг Львов шаҳрида белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Европа чемпионати  ўтказилди.

Шунингдек, Украинанинг Львов шаҳрида Украина  белбоғли кураши бўйича ҳам жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Шу ўринда таъкидлаш жоиз, ушбу чемпионат ҳам Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниевнинг бевосита кўмаги остида ўтказилди.   

Яна бир асосий жиҳат, ЖБКА президенти Азизбек Ғаниев саъй-ҳаракати ва ташаббуси билан 2021 йил сентябрь ойида Европа белбоғли кураш конфедерацияси 2022 йил Осиё белбоғли кураш конфедрациясини ташкил этилди. 

2022 йил апрель ойида Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳирда Пан-Америка белбоғли кураш конфедерациясини тузишга эришилган бўлса жорий йилда Осиё белбоғли кураш конфедрациясини ташкил этишга эришилди. 

Шунингдек, ўтган йили Жиззах шаҳрида, шу йил Қўқон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўсмирлар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтишида ўз ҳиссасини қўшди. 

Фурсатдан фойдаланиб, сайтимиз ўқувчилари, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси кенгаши ва барча мураббийлари ҳамда кўп сонли белбоғли кураш мухлислари номидан Азизбек Абдихалиловични бугунги қутлуғ сана билан самимий муборакбод этамиз. Уларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва оилавий бахт тилаймиз.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг