UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

10 мар 13:12
Янгиликлар

Гимнастика

Бадантарбия машғулотидан завқ олиб

Хоразм вилоятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб қилиш тўғрисида”ги қарорини ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида аҳолининг турли қатлами, хусусан, корхона ва ташкилотларнинг ишчи-ходимлари орасида ҳам кўплаб тадбирлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси вилоят бўлими, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ҳамда Яккама-якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида уюштирилган эрталабки бадантарбия машғулоти ҳам ана шу саъй-ҳаракатлар самараси ҳисобланади. 

“Ёшлик” спорт мажмуаси аренасида ташкил этилган мазкур машғулотда Урганч шаҳридаги  умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида меҳнат қилаётган хотин-қизлар жалб қилинди. Ўз навбатида улар хуш кайфиятда бадантарбия машқларини бажариб, ўзгача завқ ҳам олишди. 

Асосийси, барчаси соғликларини бир меъёрда сақлашда бадантарбия машқлари ва ҳаракатдан яхши восита йўқлигини, бу инсонга фақат ва фақат фойда келтириб, касалликларни олдини олишга ёрдам беришини кўнгилдан ҳис қилишди.

Икром Худойберганов тайёрлади, Урганч шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг