UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

25 июн 20:32
Янгиликлар

Гимнастика

Бадиий гимнастикачиларимиздан навбатдаги медаллар шодаси

Теглар :  Гимнастика
Хабар берганимиздек, Таиланднинг Паттайя шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Қитъа биринчилигида гимнастикачи қизларимиз бугун ҳам Ўзбекистон ғазнасига яна учта олтин, битта кумуш ва иккита бронза медалини қўшиб қўйишди.

Тахмина Икромова кўпкураш баҳсларида рақибаларига ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда чемпионликни қўлга киритган бўлса, гуруҳ машқларида қизларимиз олтин медалга эга чиқишди. Шунингдек, ҳалқа билан якуний чиқишда олтин медалга сазовор бўлган Наталья Усова бугунги кун қаҳрамонига айланди.

Бундан ташқари, Шахзода Ибрагимова, Наргиза Жуманиёзова, Нилуфар Aъзамова, Мумтоза Исхоқзода, Хуршида Aбдурауфова ва Мария Пак 5 та ҳалқа билан машқ бажариш баҳсида кумуш медални қўлга киритди. Ўсмирлар ўртасидаги финалда Aнастасия Саранцева тўп билан бажарилган машқда шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олган бўлса, гуруҳ машқларида Доменика Дамирова, Иродахон Садикова, Диёра Бахтиёрова, Мубина Камолова, Ясмин Aмира Мирзаярова 5 та лента билан машқ бажаришда бронза медалига сазовор бўлишди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг