UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0

03 дек 11:12
Янгиликлар

Болалар спорти

Бағдодда оммавий спорт билан шуғулланувчилар сони яқин 5 йилда умумий аҳолининг 30 фоизини қамраб олади...ми?!

Бағдод туман болалар-ўсмирлар спорт мактабида айни пайтда 2 минг 929 нафар ўғил-қиз спортнинг 18 та тури билан мунтазам шуғулланиб келади.

Давлатимиз раҳбари томонидан шу йил 24 январда имзоланган «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон ҳамда Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни 2025 йилгача ривожлантириш Концепциясига асосан, келгуси 5 йилда Фарғона вилояти Бағдод тумани аҳолисининг 30 фоизи оммавий спорт билан шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратилади. Бу ҳақда туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Қаҳрамон Миртазақулов маълум қилди.

- Айни пайтда туманимиз аҳолисининг 7,3 фоизи (15 минг 805 нафар) оммавий спорт билан шуғулланмоқда, - дейди Қ.Миртазақулов. – Албатта, бу кўрсаткич бизни қониқтирмайди ва бу рақамни босқичма-босқич кўпайтириб бориш бўйича аниқ режаларимиз бор, уларни амалга ошириш механизмлари ҳам ишлаб чиқилган. Жумладан, келгуси 5 йил ичида туманнинг «Ўзбекистон» ва «Муқимий» маҳалла фуқаролар йиғинида узунлиги 3-5 км. бўлган «Саломатлик йўлаклари» ҳамда «Хўжақишлоқ» ва «Намуна» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам шунча масофада велойўлакчалар барпо этилади. Бундан ташқари, 25 та маҳаллада волейбол, 30 та маҳаллада бадминтон, 30 та маҳаллада стритбол майдончалари барпо этилиб, туманда мавжуд 56 та МФЙ ҳудудида “Workout” (кўча фитнеси) ташкил этилади.

Маълум бўлишича, Бағдод туман болалар-ўсмирлар спорт мактабида айни пайтда 2 минг 929 нафар ўғил-қиз спортнинг 18 та тури билан мунтазам шуғулланиб келади. Бунинг учун 79 нафар малакали мураббийлар бириктирилган.

- Спорт мактаби тасарруфида бўлган Марказий ўйингоҳимизда жорий йилда 1 млрд. 817 млн. сўмлик реконструкция ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Ҳозирги пайтга келиб, бу ерда 65 фоиз иш бажарилди. Бундан ташқари, 2021 йилда Инвестиция дастури асосида ўйингоҳ ҳудудида сунъий қопламали мини-футбол, баскетбол, волейбол майдонлари ҳамда югуриш йўлакчаларини барпо этиш режалаштирилган. Туман ҳокимлиги томонидан хотин-қизлар спортини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ажратилган 5 млрд. сўмга хотин-қизлар учун алоҳида спорт мажмуаси қурилиши тез орада бошланади. Шунингдек, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ажратилиши кутилаётган 3,2 млрд. сўм маблағ эвазига 18х30 м2 ўлчамдаги сендвич-панелли замонавий спорт зали қуриб битказилади. Мазкур иншоотлар фойдаланишга топширилгач, спорт мактабининг қамрови 3 минг 509 нафарга етади, - деди туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими раҳбари.

Шуни таъкидлаш жоиз, туманда спортнинг оммалашган турлари бўйича мураббийлар етарли. Эътиборлиси, мамлакатимизда спорт йўналишида фаолият юритаётган олий ўқув юртларида 100 нафарга яқин бағдодлик талаба таҳсил олмоқда. Улар олий маълумотга эга бўлиб қайтиши натижасида туманда тренерлар етишмаслиги борасидаги муаммо анча барҳам топади.

Дарвоқе, туманда ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари «Оммавий спорт кунлари» сифатида эълон қилинган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг