UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0

14 май 08:15
Янгиликлар

Самбо

Баҳодир Бакиев: "Осиё чемпионатида фақат ва фақат ғалаба учун жанг қиламиз"

Хабарингиз бор, июнь ойида пойтахтимизда самбо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилади.

Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ушбу мусобақага ҳар қачонгидан ҳам жиддий ҳозирлик кўришмоқда. 

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати ушбу мусобақа олдидан терма жамоамиз аъзоларининг фикрларини тақдим этади. Бугунги меҳмонимиз жанговар самбо бўйича терма жамоамиз аъзоси Баҳодир Бакиев бўлди:

"Осиё чемпионатида бор кучимизни бериб жанг қиламиз. Тайёргарлик яхши ўтмоқда. Айни пайтда Шаҳрисабзда машғулотлар олиб бормоқдаман. Барчаси режа асосида кечмоқда. Мусобақани сабрсизлик билан кутяпмиз. 

Рақиблар ким бўлишининг аҳамияти йўқ. Мусобақага қитъамизнинг етакчи самбочилари ташриф буюришади. Нима бўлган тақдирда ҳам Осиё чемпионатида фақат ва фақат ғалаба учун жанг қиламиз. Бизни қўллаб-қувватлаётган барчага миннатдорчилик билдираман. Худо хоҳласа яқинлашиб келаётган Осиё биринчилигида билдирилган ишончни оқлаймиз", - деди Баҳодир Бакиев.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг