UZ

Сўнгги янгиликлар

10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0

01 мар 09:33
Янгиликлар

Волейбол

Баҳор фасли волейбол мусобақалари билан бошланади

Андижон давлат тиббиёт институти спорт мажмуаси волейбол бўйича аёллар жамоалари ўртасида XXVIII Ўзбекистон чемпионатининг 1-тур ўйинларига мезбонлик қилади.

Бугун Андижон шаҳрида волейбол бўйича олий лига аёллар жамоалари ўртасида XXVIII Ўзбекистон чемпионатининг 1-тур ўйинларига старт берилади. Мусобақа Андижон давлат тиббиёт институти спорт мажмуасида ўтказилади.

Жорий йилги Ўзбекистон чемпионати баҳсларида ҳам одатдаги жамоалар, яъни амалдаги чемпион Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг СКУФ, Нукус давлат педагогика институти, «Тўмарис» (Наманган), «Андижон», «Ишонч» (Фарғона) каби ўндан ортиқ жамоа қатнашиши кутилмоқда. Бу борадаги якуний саволларга эртага бўладиган мандат комиссияси орқали жавоб олинади.

Баҳорнинг илк шодиёнаси бўлмиш 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрамининг эртасига Навоий шаҳрида эркаклар жамоалари ўртасида XIX Ўзбекистон чемпионатининг 1-тур баҳсларига старт берилади. Навоийдаги мусобақалар Олимпия захиралари коллежи спорт иншоотида ўтказилади. Дарвоқе, эркаклар ўртасидаги олий лига баҳсларида янги жамоалар иштирок этиши кутилмоқда.

Волейбол бўйича бу йилги Ўзбекистон чемпионати мусобақаларда Миллий гвардия ҳамда Мудофаа вазирлиги ҳам ўз жамоалари билан қатнашиш истагини билдиришган. Демак, бу йилги мусобақалар ҳар қачонгидан шиддатли кечишини тахмин қилиш қийин эмас.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг