UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

17 окт 20:25
Янгиликлар

Енгил атлетика, Оғир атлетика

Баҳрайн ва Қувайтда зафар қучган спортчиларимиз тантанали кутиб олинди

Ўтаётган йил мамлакатимиз спорт ҳаётида янги-янги ютуқлар қаршиланаётганлиги билан аҳамиятли бўлмоқда.

Йил давомида истеъдодли ёшларимизнинг Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида, “Осиё болалари” ва “Ислом бирдамлиги” спорт ўйинларида ҳамда бир қатор спорт турлари бўйича ўтказилаётган жаҳон ҳамда қитъа чемпионатларида муваффақиятга эришиши Янги Ўзбекистон тамойили асосида олиб борилаётган ислоҳотлар самарали кечаётганлигини кўрсатмоқда. 


Бу, куни кеча Баҳрайнда оғир атлетика бўйича катталар ўртасида ҳамда Қувайтда 18 ёшгача бўлган енгил атлетикачилар иштирокида ўтказилган Осиё чемпионатларида янада ёрқинроқ ўз ифодасини топди.

Давлатимиз томонидан спортчиларга яратилган шарт-шароитлар, терма жамоаларни иқтидорли спортчи ёшлар билан тўлдириш борасида олиб борилган саралаш ишлари самараси туфайли оғир атлетикачиларимиз Олимпия чемпионлари Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраевсиз Осиёнинг тенгсиз жамоаси эканлигини кўрсатди. 

Худди шунингдек, енгил атлетикачиларимиз жуда ёш ва интилувчан жамоа билан 18 ёшгача бўлганлар ўртасидаги қитъа чемпионатида 5 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронзани қўлга киритиши мамлакатимиз енгил атлетика тарихида ўзига хос воқеалик бўлди.

Ўзбекистон спортининг янги зарварағини очган спортчиларимиз бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. 

Мусиқа садолари, юзлаб спорт ишқибозлари, спортчиларнинг ота-оналари, яқинлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган кутиб олиш маросимида ғолиб спортчиларга, уларнинг мураббийларига гулдасталар туҳфа этилди. Дил сўзлари изҳор қилинди.

 -Баҳрайн баҳсларида медаллар сарҳисобида азалий рақибларимиз Хитой ва Эрон жамоаларини ортда қолдирган ҳолда пешқадамликка эришдик. Аммо, ушбу чемпионат ютуқларимиз қатори камчиликларимизни, айрим вазнларда қатнашган ёш спортчиларимизнинг тажрибасини ошириш борасида ҳали кўп меҳнат қилишимиз кераклигини ҳам кўрсатди, -дейди оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи, “Соғлом авлод учун” ордени соҳиби Жўрабек Зоиров.

-Енгил атлетикачиларимиз ўзига хос натижага эришди. Айтишим лозим, бу йил истеъдодли спортчимиз Шарифа Давронова юксак ғалабаларга эришди. Бундан аввал, жорий йил ёз ойида ёшлар ўртасида жаҳон чемпионлигини тантана қилган ёш спортчимиз ундан кейин сентябрда ўтган “Ислом бирдамлиги” ўйинларида ватанимиз шарафини улуғлади. Мана энди қитъа чемпионатида 2 та олтин медалга сазовор бўлди. Унинг сафига  Барнохон Сайфуллаева, Нодир Норбоев, Дилшода Усмонова каби ёшларимизнинг қўшилганлиги эса юртимизда спорт турлари маликаси бўлган енгил атлетикадан янги юлдузлар етишиб келаётганлигини англатмоқда, — дейди енгил атлетика бўйича тажрибали мутахассис Ҳасанбой Ортиқов. 

Кутиб олиш маросимида қатнашган Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари Андрей Абдувалиев ва бошқалар оғир ва енгил атлетикачиларимизнинг қитъа чемпионатларида зафар қучиши, ёш енгил атлетикачиларимиз Шарифа Давронова, Барнохон Сайфуллаева, Нодир Норбоев, Дилшода Усмонова, чемпион оғир атлетикачиларимиз Адҳамжон Эргашев, Достон Ёқубов, Муҳаммадқодир Тоштемиров, Турсуной Жабборова, Шарофиддин Амриддинов қайд этган натижалар янги ғалабаларга йўл очишини, қитъа ва Олимпия ўйинларида, жаҳон чемпионатларида қўлга киритилажак ютуқларга замин бўлишини таъкидлашди.

Тўлқин РЎЗИЕВ.


Кутиб олиш маросимидан суратларни томоша қилинг. 

ФОТО: Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг