UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

19 апр 10:45
Янгиликлар

Спорт курашлари

Баҳромов ва Ортиқбоев Осиё чемпионатининг бронза медали учун гиламга чиқади

Улан-Батор шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи кунги саралаш беллашувларига якунига етмоқда.

Қитъа чемпионатининг илк куни юнон-рум кураши бўйича бешта вазн тоифасида саралаш беллашувлари ўтказилиб, финалга йўл олган ҳамда бронза медали учун курашадиган "классиклар" номи маълум бўлди. 

Бугун беш нафар курашчимиз баҳсларни бошлаганди. Улардан биргина Жалгасбай Бердимуратов финалга етиб келди. У олтин медаль учун беллашувда эронлик Насер Ғасем Ализадага қарши гиламга чиқади. 

-63 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Исломжон Баҳромов муросасиз кечган ярим финал баҳсида қирғизистонлик Тинар Шаршенбековга 7-13 ҳисобида ютқазиб қўйди. Унинг бронза медали учун беллашувдаги рақиби ҳиндистонлик Нираж Нираж бўлади. 

-55 кг вазн тоифасидаги беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жасурбек Ортиқбоев ҳам бронза медали учун баҳс олиб боради. Унинг рақиби кореялик Жеон Хю Кжин бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг