UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

22 май 17:41
Янгиликлар

Сув спорти турлари

“Балтимор ўқи” ёки сиз билган ва билмаган Майкл Фелпс

Ёзги ёки Қишки Олимпия ўйинларининг ғолиблари – Олимпия чемпионлари ўзгармайдиган унвонга эгалар, яъни собиқ Олимпия чемпионлари бўлмайди.

Олимпия ўйинларида ҳам шахсий, ҳам жамоавий мусобақалар ғолиблари олимпия чемпионлари унвонига эга бўлади. Бунда битта Олимпия ўйинида жамоавий спорт турлари ва ихтисослашишга кўра айрим шахсий мусобақаларда фақат бир марта Олимпия чемпиони бўлиш мумкин бўлса, бошқа шахсий мусобақаларда спортчилар беш марта ва ундан ҳам кўпроқ Олимпия чемпиони унвонига сазовор бўла олишади.

Олимпия ўйинларида энг кўп олтин медалга эга спортчи – америкалик сузувчи Майкл Фелпсдир. У 23 карра Олимпия чемпионидир (13 марта – шахсий мусобақаларда ва 10 марта – эстафеталарда). Пааво Нурми, Лариса Латинина, Марк Спитц, Карл Льюис тўққиз мартадан Олимпия чемпионлари бўлганлар.

Майкл Фелпс, шунингдек 50 метрли сузиш ҳавзасида 26 карра жаҳон чемпиони ва кўп марта жаҳон рекордчисидир. Шунинг учун уни “Балтимор ўқи” ёки “Учувчи балиқ” деб номлашади. Унга, айниқса эркин ва баттерфляй усулда сузиш, шунингдек комплекс сузишда тенг келадиганлар топилмаган.


Майкл Фелпс АҚШнинг Балтимор шаҳри шимолидаги Тоусонда туғилган. Сузиш билан 7 ёшдан бошлаб шуғулланган, 10 ёшлигида ўзининг ёш гуруҳида АҚШнинг миллий рекордини ўрнатган. Майкл Фелпс тренер Боб Боуман раҳбарлигида машқ қилган. 15 ёшлигида 2000 йилги Олимпия ўйинларида иштирок этиб, кейинги 68 йилда Олимпияларда АҚШ терма жамоаси сафида иштирок этган биринчи энг ёш спортчи бўлган. Ўша Олимпиадада у 200 метрга баттерфляй усуслида сузишда финал мусобақаларида бешинчи ўринни эгаллаган.

2001 йил 30 мартда сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионатида Майкл Фелпс 200 метрга баттерфляй усулида сузишда жаҳон рекордини ўрнатган. Шу тарзда у 15 ёшу 9 ойлигида сузиш бўйича жаҳон рекорди ўрнатган биринчи спортчи бўлган.

2004 йилда Афинада бўлиб ўтган Олимпиадада 19 ёшли Фелпс саккизта медаль соҳиби бўлган, уларнинг олтитаси олтин ва иккитаси бронза медали эди. Шу билан бирга учта Олимпия ўйинлари ва битта жаҳон рекордларини ўрнатган. Бундан ташқари спортчининг битта Олимпиадада қозонган саккизта медали машҳур гимнастикачи Александр Дитятин томонидан 1980 йилда Москва Олимпиадасида ўрнатилган рекорднинг такрорланиши бўлган.

Майкл Фелпс 2008 йилда Пекинда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида ўзи қатнашган барча саккизта мусобақада ғолиб чиққан. Бу билан у Марк Спитцнинг Мюнхендаги 1972 йилги рекордини (бир Олимпиадада етти олтин медаль) янгилаган. Натижада у 14 карра Олимпия ўйинлари чемпиони бўлган. Бу билан у фин енгил атлетикачиси Пааво Нурми, америкалик енгил атлетикачи Карл Льюис ва ўз спорт тури бўйича ватандоши Марк Спитцни орқада қолдириб, замонавий Олимпия ўйинларининг энг кўп марта чемпионига айланган.

2012 йилда Лондонда ўтказилган Ёзги Олимпиадада Майкл Фелпс қозонган барча олимпия медалларининг сони бўйича (22 та) Олимпия ўйинлари барча спорт турлари бўйича 48 йил давомида ўзгармай турган машҳур гимнастикачи Лариса Латининанинг рекордидан (18 та олимпия медали) ўзиб кетган.

Рио-де-Жанеродаги 2016 йилги Ёзги Олимпиадада эса Фелпс яна бешта олтин медаль соҳиби бўлган. У 200 метрга комплекс сузиш бўйича мусобақада ғолиб чиқиб, биринчи марта бир спорт турида бир масофага сузишда тўртта Олимпиада чемпионига айланган.

2004 йилда Майкл Фелпснинг туғилган шаҳри – Балтимордаги кўчалардан бирига унинг номи берилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг