UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

11 апр 06:38
Янгиликлар

Кураш

“Баркамол авлод – 2022”. Чирчиқда белбоғли кураш бўйича кучлилар аниқланди

9-10 апрель кунлари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида "Баркамол авлод-2022" спорт ўйинлари дастуридан ўрин олган белбоғли кураш бўйича Республика финал босқичи бўлиб ўтди.

Тошкент  вилояти мезбонлик қилган ва юқори савияда ташкил этилган ушбу финал мусобақада республикамизнинг 14 та ҳудудидан академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари мамлакат чемпионлиги учун кураш олиб боришди.

Мазкур мусобақада ўғил болалардан иборат 100 нафардан ортиқ полвонлар тўққизта вазн тоифасида ғолиблик учун беллашишди.    

Икки кун давом этган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, қуйдаги спортчилар кучли учликдан жой олиб, “Баркамол авлод-2022” мусобақасининг ғолиб ва совриндорларига айланишди.

50 кг. 1. Жасрубек Нишонбоев (Андижон), 2. Сардор Аҳмадов (Сирдарё). 3. Бобомурод Қамбаров (Наманган), 3. Ҳусанбой Қуранбойев (Хоразм).

55 кг. 1. Бахрам Сарсенбаев (Қорақалпоғистон), 2. Мирзахмад Исроилжонов (Наманган), 3. Муҳаммадяҳё Муҳаммадносиров (Наманган), 3. Муҳриддин Собиров (Тошкент ш.)

60 кг. 1. Наврўзбек Муҳамадалиев (Наманган), 2. Ҳасанбой Сафарбоев (Тошкент ш.), 3. Шодиёрбек Ражабалиев (Сирдарё), 3.Диёрбек Исроилов (Бухоро).

65 кг. 1. Аслиддин Турсунбоев (Андижон), 2. Нодирбек Турғунпўлатов (Наманган), 3. Абдулазиз Сойипов (Фарғона), 3. Жандост Раҳимов (Тошкент ш.).

71 кг. 1. Абдурасул Абдуқаххаров (Андижон) , 2. Дилмурод Йўлдошхонов (Тошкент в.), 3. Темурбек Эгамбердиев (Сирдарё), 3. Бекзод Турсунов (Сурхондарё).

77 кг. 1. Мардонали Сулаймонов (Фарғона), 2.Одилбек Бойназаров (Андижон), 3. Жавоҳир Абдуллажонов (Наманган), 3. Азамат Бўтаев (Тошкент в.).

83 кг. 1. Муроджон Собиржонов (Наманган), 2. Ҳусан Умарбоев (Тошкент в.). 3. Абдулазиз Жўраев (Сурхондарё), 3. Сарвар Равшанов (Сирдарё).

90 кг. 1. Азимжон Йўлдошев (Наманган), 2. Облаёр Рашидов (Самарқанд), 3. Азизбек Тошпўлатов (Наманган). 3. Шахзодбек Муҳаммадов (Бухоро).

+90 кг. 1. Бахтиёр Сангинов (Сирдарё), 2. Муҳиддин Султанбоев (Хоразм), 3. Азизбек Тошпўлатов (Наманган), 3. Шахзодбек Муҳаммадов (Бухоро).

Медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни Наманган вилояти жамоаси, иккинчи ўринни Хоразм вилояти жамоаси, учинчи ўринни Бухоро ва Сирдарё вилояти жамоалари эгаллашди.

Мусобақа якунига етгач, кучли учликдан жой олган спортчилар диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон талабалар ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Эркинбой Қодиров, Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Жамшид Бабажонов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Осиё белбоғли кураш конфедерацияси раиси Мўминхўжа Муратов, Тошкент вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқуловлар иштирок этишди.  


Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Суратлар муаллифи Жавлонбек ТЎРАБЖОНОВ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг