UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

29 апр 12:13
Янгиликлар

Стол тенниси

«Баркамол авлод-2022» – Республика финал босқичининг сўнгги мусобақаси бўлиб ўтди

Фарғона вилояти мезбонлик қилган ўқувчи-ёшлар ўртасида стол тенниси бўйича «Баркамол авлод-2022» спорт ўйинларининг республика финал босқичи ўз якунига етди.

Фарғона шаҳридаги «Само» спорт мажмуасида бўлиб ўтган мусобақалар 3 кун давом этди ва ушбу мусобақа ўзига хос «Кичик Олимпиада»нинг энг сўнггиси эди.


Республикамизнинг 14 та ҳудудидан академик лицей ва профессионал таълим муассасаларининг 100 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлари иштирокида ўтказилган мусобақада спортчи ёшлар ўғил болалар ва қизлар тоифасида ўзаро кураш олиб бордилар.


Мусобақа якунига кўра, умумжамоа ҳисобида Фарғона вилояти спортчи ёшлари биринчи ўринни қўлга киритишди. Самарқанд вилояти вакиллари 2-ўринни эгаллаган бўлса, мусобақанинг 3-ўрини сирдарёлик ёшларга насиб этди.


Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг