UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

22 фев 11:56
Янгиликлар

Қиличбозлик

Батумида саблячи қизларимизга тенг келадигани топилмади

Европанинг бир қатор шаҳарларида қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи ўтказилди.

Қувонарлиси, Грузиянинг Батуми шаҳрида ўтган саблячи қизлар ўртасидаги баҳслар Ўзбекистон терма жамоаси вакилларининг ғалабалари билан якунланди.

Яккалик беллашувларида ҳамюртимиз Фернанда Эррера барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. Терма жамоамиз вакилларидан Дилназ Уснатдинова ҳамда Аякоз Жумамуратова эса бронза медалларини қўлга киритишди. Қизларимиз жамоавий дастурда ҳам ўз устунликларини намойиш этиб, ушбу йўналишда ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди.

Шунингдек, рапирачи йигитларимиз Сабадель (Испания) шаҳридаги баҳсларда иштирок этишди. Яккалик баҳсларида фақатгина Муҳаммад Юсуф Асронов чорак финалгача етиб кела олди. Жамоавий дастурда эса йигитларимиз тўртинчи поғонани банд этишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг