UZ

Сўнгги янгиликлар

12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0

18 апр 12:55
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Байдарка ва каноэ. Жаҳон чемпионати совриндорлари Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди

Хабар бериб ўтганимиздек, ўзбекистонлик ёш спортчилар Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашиб, III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритишганди.

Ушбу нуфузли мусобақада уч нафар спортчимиз ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари талабини бажариб, шу йилнинг 6-18 октябрь кунлари Аргентинада бўлиб ўтадиган нуфузли мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлдилар.
Бугун эрта тонгда ёш спортчиларимиз жой олган самолёт заминимизга келиб қўнди.

Жаҳон чемпионати қаҳрамонлари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинди. Маросимга Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда байдарка ва каноэда эшкак эшиш федерацияси мутасаддилари, мухлислар, спортчиларнинг яқинлари ҳамда ОАВ ходимлари жам бўлишди.


Маълумот учун, Барселонада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Ислом Абдусаломов, Гулбаҳор Файзиева ва Шерзод Ҳакимжоновлар III ўсмирлар Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритишди.

Шуни алоҳида қайд этиб ўтишимиз лозимки, вакилларимиз ушбу жаҳон чемпионатида мавжуд 4 имкониятдан 3та йўлланма қўлга киритишга муваффақ бўлдилар.

Бугунги кунга келиб, Ўзбекистон спорт делегацияси Буэнос-Айресдаги ўйинларга қуйидаги спорт турлари бўйича лицензияларга эга:

Оғир атлетика - 3
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш - 3
Академик эшкак эшиш - 2
От спорти - 1
Таэквондо - 1

Буэнос-Айресдаги мусобақага қадар вакилларимиз бокс, эркин, юнон-рум ва аёллар  кураши, енгил атлетика, спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, трамполин, теннис, сузиш, дзюдо, стол тенниси ва каратэ каби спорт турлари бўйича лицензион мусобақаларда қатнашадилар ва Олимпия ўйинлари йўлланмалари учун кураш олиб борадилар.

Миллий олимпия қўмитаси бундан буёғига ҳам спорт соҳасидаги ислоҳотларни давом эттиради. Ёш ва иқтидорли спортчиларимизнинг лицензион мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, III ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма олишлари учун зарур бўлган барча-шарт шароитларни яратиб беради.

"Жаҳон чемпионатидан таассуротларим бир олам. Беллашувларда муваффақиятли қатнашганимдан хурсандман. Баҳсларда Венгрия, Россия, Қозоғистон каби мамлакатлардан ташриф буюрган спортчилар менга асосий рақобатчи бўлишди. Уларни мағлубиятга учратиш осон бўлгани йўқ.

Сўнгги икки йилда машғулотларда катта ҳажмда иш олиб бордик. Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этишимда мураббийимнинг ҳам ўрни катта. Уларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Шунингдек, мусобақа давомида мени қўллаб-қувватлаб турган яқинларимга ҳам раҳмат айтаман", - деди спортчи Гулбаҳор Файзиева.


Гулбаҳорнинг мураббийи ҳам ушбу ютуқдан хурсанд эканлигини яшира олмади.

"Беллашувлар ҳақида гапирадиган бўлсак, Гулбаҳор саралаш босқичида энг яхши натижани кўрсата олди. 1/4 финалда қозоғистонлик, ярим финалда россиялик рақибдан устун келди. Ҳал қилувчи финал баҳсида эса венгриялик спортчини катта фарқ билан мағлубиятга учрата олди. Ушбу муваффақият биз учун жуда ёқимли бўлди.

Раҳбарият ёрдамида мусобақага юқори савияда тайёргарлик олиб бордик. Олдинда 2000 йилда туғилган спортчилар ўртасида Болгарияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати, шунингдек, Ўзбекистон чемпионати ҳамда Самарқанд шаҳри мезбонлик қиладиган 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Осиё чемпионати кутиб турибди. Ушбу мусобақалар биз учун Аргентинадаги ўсмирлар Олимпия ўйинларига тайёргарлик вазифасини бажаради", - деди мураббий Екатерина Заркова.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
18 апр 16:01:02
Husniddin Mirzaliyev
таниш инсонларку :)
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг