UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0

27 сен 14:44
Янгиликлар

Тадбирлар

Бектемирда “Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам” шиори остида тадбир ўтказилди

Бектемирда “Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам” шиори остида оммавий юриш ҳамда эрталабки бадантарбия машқлари ташкил этилди.

Аҳолининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва саломатлигини мустаҳкамлашда спорт машғулотлари, хусусан ҳаракатли машқларнинг ўрни беқиёс. Шу сабабли карантин талаблари юмшатилиши билан жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб этишга қаратилган тадбирларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугун Тошкент шаҳар Бектемир туманида ҳам “Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам” шиори остида оммавий юриш марафони ҳамда эрталабки бадантарбия машғулотлари ташкил этилди. Унда туманда истиқомат қилувчи қарийб 500 нафар аҳоли иштирок этди. Тадбирда Бектемир тумани ҳокими Жаҳонгир Иброҳимов ҳам қатнашиб, туман аҳолисини соғлом турмуш тарзига жалб этишга ўз ҳиссаларини қўшди.

Иштирокчилар Бектемир туман электр тармоқлари корхонаси олдидан стартга чиқиб болалар-ўсмирлар спорт мактаби стадионигача бўлган масофани пиёда босиб ўтишди. Барча иштирокчилар карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ҳаракатланди.

Оммавий юриш марафони якунида барча иштирокчилар туман болалар-ўсмирлар спорт мактабидаги футбол майдонида эрталабки бадантарбия машқларини бажаришди.

Таъкидлаш жоиз, пиёда юриш ва ҳаракатланиш саломатлик учун ниҳоятда фойдали бўлиб, бу каби тадбирлар аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга хизмат қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг