UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

18 сен 09:49
Янгиликлар

Спорт курашлари

Бекзод Абдураҳмонов 1/16 финалда Токио Олимпиадаси чемпионига ютқазди, лекин ҳали бронза ва Париж-2024 чиптаси учун умид бор

Шу кунларда Сербия пойтахти Белград шаҳри спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Кеча жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни эркин кураш бўйича беллашувлар давом эттирилди. Ҳамюртларимиздан Жавраил Шапиев бронза медали учун баҳсда ютқазган бўлса-да, лекин яна бир учрашувда ғалаба қозонган ҳолда Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди. 

Токио Олимпиадасининг бронза медали соҳиби Бекзод Абдураҳмонов -74 кг вазн тоифасидаги беллашувларда иштирок этди. Асосий тайёргарликни АҚШда олиб борган эркин курашчимиз илк босқичда польшалик Камил Рибичкини 12-1 ҳисобида мағлуб этди. Аммо 1/16 финалда Токио Олимпиадаси чемпиони, икки карра жаҳон чемпиони, россиялик Заурбек Сидаковга ютқазиб қўйди. Сидаков финалга йўл олгани боис, Абдураҳмоновда бронза медали ҳамда Париж Олимпиадаси учун имконият сақланиб қолди. Бунинг учун у биринчи галда ўтиш баҳсида грузиялик Автандил Кенчадзени мағлуб этиши лозим. 

Жаҳон чемпионатининг -57 кг вазн тоифасида баҳсларида юртимиз шарафини Токио Олимпиадаси иштирокчиси Ғуломжон Абдуллаев ҳимоя қилмоқда. У илк босқичда Шри-Ланка курашчиси Гаян Эканаякани мағлуб (10-0) этди. 1/8 финалда эса сербиялик Стефан Мичичга ютқазиб (2-7) қўйди. Мичич финалга йўл олгани боис, Абдуллаевда ҳам бронза медали ҳамда Париж Олимпиадаси учун имконият юзага келди. Бугун Ғуломжон ўтиш баҳсида кореялик Ким Гук Хеонга қарши гиламга чиқади.   

-92 кг вазндаги эркин курашчимиз Рустам Шодиев биринчи даврада польшалик Михал Ян Беилавскидан 10-2 ҳисобида устун келди. Аммо 1/8 финалда грузиялик Мириани Майсурадзега имкониятни бой (0-10) бериб қўйди ва жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади. 1/2 финалда қозоғистонлик Ризабек Айтмуханга ютқазган Майсурадзе бугун бронза медали учун курашади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг