UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0

16 авг 12:17
Янгиликлар

Спорт курашлари, Токио-2020

Бекзод Абдураҳмонов: «Парижда бронзани олтинга айлантираман»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 август куни Токио-2020 Олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этган спортчи, мураббий, шифокор ва мутасадди раҳбарларни юксак давлат мукофотлари билан тақдирлаган эди.

Мукофот олганлар орасида эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Токио-2020 Олимпиадасининг бронза медали совриндори Бекзод Абдураҳмонов ҳам бор. Спортчилар оиласидан бўлган Абдураҳмонов «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвонига лойиқ кўрилди. 

«Олимпия ўйинлари бошқа мусобақалар, хусусан жаҳон ва қитъа чемпионатларидан анча юқорида туришига, савияси баланд эканига бевосита ўз иштироким натижасида амин бўлдим», - дейди Абдураҳмонов. - «Ҳурматли Президент, шахсан сизнинг қўллаб-қувватлашингиз, пандемия ҳолатига қарамай, биз учун барча шароитларни муҳайё қилиб берганингиз сабабли Токиода яхши натижаларга эриша олдик деб ўйлайман. Японияда Ўзбекистон тарихидаги иккинчи энг яхши натижани кўрсатдик. Насиб қилса, Парижда бронза медалларни олтинга айлантирамиз. Олимпиаданинг савия ва даражаси, у ердаги ҳарорат мен кутганимдан ҳам юқори экан. Ҳар бир спортчи нафақат ўзи, балки оиласи, яқинлари, Ватани шаънини ҳимоя қилиш учун ҳаракат қилади. Ўз ўрнида мен ҳам бутун мусобақа давомида ортимда 34 миллионлик халқим, ота-онам, яқинларим, оила аъзоларим ва Сиздек Президентим борлигини дилдан ҳис қилиб турдим. Президентим ва халқимнинг ишончи менга қўшимча куч берди. Фурсатдан фойдаланиб, биз спортчиларга қаратаётган эътиборингиз учун миннатдорлик изҳор қиламан. Самолётдан тушишимиз билан бизга Президент совғаси сифатида уй ва машина беришди. Бунинг учун яна бир бор раҳмат айтаман. Аслида мен спортчилар оиласиданман. Акам ҳам спортчи бўлган, у ҳозир менинг мураббийим. Отам ҳам кураш тушганлар. Бўлажак рафиқам Нигора Турсунқулова таэквондо спорт туридан иккита Олимпиадада қатнашди».

Рейтинг:    

Фикрлар

   
17 авг 08:01:54
Boks
Tokio olimpiadasdan keyin butunlay MMA.ga otaman deudiyuv
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг