UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0

13 мар 18:20
Янгиликлар

Бошқалар

Бел олиш ва уч кураш бўйича ғолиблар Боғдодда аниқланмоқда

Теглар :  Бел олиш
10 март кунидан Фарғона вилоятининг Боғдод туманидаги спорт мактабига қарашли марказий ўйингоҳда Бел олиш ва уч кураш бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон бел олиш ва уч кураш ассоциациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур мамлакат чемпионатида дастлаб мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Маросимда сўз олган Бел олиш ва уч кураш ассоциацияси бош котиби Носир Азизов ва бошқалар ёш спортчиларни қутлаб, уларга омад тилашди. 

Мусобақа регламентига кўра, 11-12 март кунлари ўсмирлар ва қизлар ҳамда кичик ўсмирлар ва қизлар ўртасида ғолиблар аниқланди. Демак қуйида биринчи ўринни қўлга киритиб, чемпион бўлган спортчилар билан танишамиз.


Бел олиш ҳалқа чалишсиз йўналиш

Ўсмирлар 

26 кг. Жаҳонгир Зокиржонов (Қашқадарё), 30 кг.  Муслимбек Тоҳиржонов (Фарғона), 35 кг. Шербек Бегимқулов (Сирдарё), 41 кг.Муҳаммад Тўрабоев (Қорақалпоғистон), 47 кг. Сухробжон Иброҳимов (Наманган), 56 кг. Диёр Телепбоев (Қорақалпоғистон), +59 кг.Ҳаётбек Қосимов (Наманган).


Қизлар

33 кг.Арайлим Испанова (Қорақалпоғистон), 36 кг. Раънохон Муродова (Тошкент ш.), 39 кг. Фотима Фозилова (Жиззах), +39 кг. Одина Усмонова (Сирдарё).


Белбоғли йўналиш

Ўсмирлар 

28 кг.  Бекзод Қорабоев (Наманган), 32 кг. Азамат Шоимқулов (Сирдарё), 38 кг. Асадбек Жумабоев (Сирдарё), 44 кг.  Раҳимжон Ҳасанбоев (Андижон), 50 кг.  Азизбек Бегалиев (Сирдарё), 53 кг.  Абдусаттор Ортиқбоев (Наманган), 59 кг. Бунёдбек Баҳромов (Хоразм), 


Уч кураш кийимли йўналиш

Ўсмирлар

30 кг.  Шохруҳмирзо Адахамов (Фарғона), 35 кг.  Жамшид Махсетов (Қорақалпоғистон), 

38 кг.  Ҳикматулло Ҳамидов (Фарғона), 41 кг. Сардорбек Қаххаров (Наманган), 44 кг.  Азизбек Қўшниёзов (Қорақалпоғистон), 47 кг. Муҳаммадалиев (Наманган), 50 кг.  Беҳрузбек Акрамов ( Фарғона), 53 кг.  Комил Эшимбоев (Жиззах).

Шунингдек, кичик ўсмирлар ва қизлар ўртасида ҳам ғолиблар аниқланди. Ўнга кўра қуйдагилар ўз вазн тоифаларида барча рақибларидан устун келиб, мамлакат чемпионлигини қўлга киритишди. 


Бел олиш ҳалқа чалишсиз йўналиш. 

Ўсмирлар 

20 кг.  Абдураззоқ Азимжонов (Наманган),  24 кг.  Абдурасул Абдуҳалимов (Андижон), 28 кг.  Салимбой Собиров (Жиззах), 33 кг.  Улуғбек Баҳодиржонов (Фарғона),  37 кг.  Муҳаммадазиз Аҳмадалиев (Фарғона). 

Белбоғли йўналиш 

Ўсмирлар 

22 кг.  Элшодбек Ҳасанов (Жиззах), 26 кг.  Меҳрожбек Юнусов (Сирдарё), 30 кг.  Акрам Акбаралиев (Фарғона),  +37 кг.  Азизбек Каримов (Фарғона). 

Уч кураш кийимли йўналиш 

Ўсмирлар

22 кг. Абдусалом Обидов (Фарғона),  26 кг.  Бунёдбек Камолбоев (Қорақалпоғистон), 28 кг.  Фирдавс Очилов ( Сурхондарё),  30 кг.  Беҳрузбек Азамжонов (Фарғона),  37 кг.  Муҳаммадали Қурбоналиев (Фарғона), + 37 кг.  Бегзоджон Эрматов (Фарғона). 

Қизлар

27 кг.  Сарвиноз Адизова (Бухоро), 30кг. Мухлиса Валижонова (Фарғона). 

Ғолиб ва совриндорлар диплом, медал ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Мусобақалар 15 март кунига қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг