UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

25 дек 15:26
Янгиликлар

Кураш

Бел олиш ва уч кураш. Ўзбекистон чемпионати беллашувларида ғолиблар аниқланди

Теглар :  Бел олиш кураш
23 декабрь куни Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳридаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида бел олиш ва уч кураш бўйича 2005-2006 ҳамда 2007-2008 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бел олиш ва уч кураш ассоциациясининг йиллик – тақвим режасидаги мазкур мамлакат чемпионатида  Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан  500 нафардан ортиқ ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушишмоқда.  Мусобақа регламентига мувофиқ, 23-24 декабрь кунлари  2005-2006 ҳамда 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар  бел олишнинг  халқа  - чалиш,  халқа - чалишсиз йўналишларида белгиланган  вазн тоифларига кўра куч синашишди. 

Унга кўра қуйидаги спортчилар биринчи ўринни қўлга киритишди.

2005-2006 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида бел олишнинг халқа - чалиш йўналиши

38 кг. 1. Музаффар Йўлдошев (Фарғона), 44 кг. 1. Музаффар Рахимбердиев (Наманган), 52 кг. 1. Жавлон Усмонжонов (Наманган), 62 кг. 1. Сардор Исақулов (Сирдарё).

2005-2006 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида бел олишнинг чалиш йўналиши.


Ўғил болалар

35 кг. 1. Хушнуджон Жўраев (Жиззах), 41 кг. 1. Сарварбек Қосимжонов (Андижон), 47 кг. 1. Иброҳим Ғаниев (Фарғона), 57 кг. 1. Жавохир Анваржонов (Фарғона), +62 кг. 1. Анвар Хомиджонов (Фарғона). 

Қизлар

44 кг. 1. Гавхарой Қутбиддинова (Наманган), 48 кг. 1. Севара Соттиева (Жиззах), +48 кг. 1. Сабина Нажмиддинова (Жиззах).

2007-2008 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида бел олишнинг халқа чалиш йўналиши.


Ўғил болалар

30 кг. 1. Озодбек Каримбоев (Жиззах), 36 кг. 1. Дониёр Ражабалиев  (Сирдарё), 42 кг. 1. Баҳодир Кўпжурсинов (Қорақалпоғистон), 48 кг. 1. Ибрат Жумабоев (Хоразм).

2007-2008 йилда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида бел олишнинг чалиш йўналиш.


Ўғил болалар

27 кг. 1. Оятиллахон Аброрхонов (Фарғона), 33 кг. 1. Оқилбек Раҳимбердиев (Наманган), 39 кг. 1. Абдиқодир Жумақўзиев (Фарғона), 45 кг. 1. Диёрбек Куандиков (Қорақалпоғистон), +48 кг. 1. Элбек Солиев (Фарғона).


Қизлар

36 кг. 1. Муҳаббат Рўзибоева (Жиззах), +36 кг. 1. Феруза Абдусаломова (Сурхондарё)


Ғолиб ва совриндорлар медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. Мусобақа дастурига мувофиқ, эртадан ёш полвонлар бел олиш ва учкурашнинг уч кураш бўйича беллашувларида ўз омадларини синовдан ўтказишади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг