UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0

01 окт 04:16
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Боғдодда мамлакат чемпионлари аниқланди

Теглар :  Белбоғли кураш
Фарғона вилояти Боғдод туманидаги спорт мактабида 2003-2004 йилларда туғилган ёшлар ўртасида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвим режасидан ўрин олган мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан 185 нафар йигит-қиз иштирок этди.

Дастлаб, Ўзбекистон чемпионатнинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Унда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Фарғона вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимов ва бошқалар спортчиларни қутлаб, уларга омад тилашди. 

Икки давом этган мусобақа ғолиб ва совриндорлари:

Ўғил болалар (Белбоғли кураш йўналиши) 

-57 кг. Жамолиддин Неъматуллаев (Наманган), -62 кг. Абдумалик Дилшодбеков (Андижон), -68 кг. Илёсбек Ёқубжонов (Андижон), 75 кг. Самандар Анваров (Фарғона), -82 кг. Бекзодбек Камолиддинов (Андижон), -90 кг. Паҳлавон Умаралиев (Фарғона), -100 кг. Ойбекжон Муҳаммадов (Фарғона), +100 кг. Муҳаммад Ваҳобов (Тошкент в.). 

Қизлар (Эркин йўналиш) 

-48. Моҳира Қаҳҳорова (Андижон), -52 кг. Гуллола Имомназарова (Андижон), -58 кг. Дилдора Исроилжонова (Наманган), -66 кг. Ойдинхон Отақулова (Андижон), -76 кг. Лаззат Тулепбергенова (Қорақалпоғистон), +76 кг. Шириной Йўлдошева (Наманган). 

Ўғил болалар (Эркин йўналиш) 

-57 кг. Нодир Турғунпўлатов (Наманган), -62 кг. Диёрбек Полвонбоев (Фарғона), -68 кг. Фаёзбек Абдуғаффоров (Фарғона), -75 кг. Достон Обиджонов (Наманган), -82 кг. Жаҳонгир Низомиддинов (Наманган), -90 кг. Мирзажон Мирзажонов (Наманган), -100 кг. Жамшидбек Убайдуллаев (Тошкент в.), +100 кг. Баҳодир Меҳмонов (Фарғона). 

Беллашувлар якунлангач, ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг