UZ

Сўнгги янгиликлар

12:06Ислам Махачев Конор Макгрегорга "ответ" қилди 0 11:45Ханс-Дитер Флик "Барселона"даги режалари билан ўртоқлашди 0 11:24Конор Ислам Махачевга ташхис қўйди + ФОТО 0 11:03Жокович "Ролан Гаррос" чемпионлик ҳимоясини давом эттирмоқда 0 10:42Бугун Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада лицензион турнирида рингга чиқади 0 10:21ЦСКА собиқ футболчиси: "Аббосбек Файзуллаевни 10 миллиондан камига сотмаслик керак!" 0 10:00Нодирбек Якуббоев Aktobe Open 2024 етакчилари сафига қўшилиб олди 0 09:39ХОҚдан жавоб! IBA'га аъзо мамлакатлар Лос-Анжелес 2028 Олимпиадасида иштирок этмайди, жумладан Ўзбекистон ҳам! 0 09:18Ўзбекистонлик боксчи лицензион турнирда Озарбайжон таркибида иштирок этмоқда 0 08:57Бугун Суперлигада пойтахт вилояти дербиси бор 0 08:36Ўзбекистон кубогининг сўнгги куни оғир вазнда ғолиблар аниқланди + ФОТО 0 08:15Султонов Куршумлия-Баняда 1/4 финалда ўйнайди 0 07:54UFC'га ўтиши айтилган Рамазон Темировнинг навбатдаги рақиби бразилиялик! + ПОСТЕР 0 07:33"Реал" ЕЧЛ финали учун қайдномасини эълон қилди 0 07:12"Tashkent Select" хоккей бўйича 2024 йилги Ўзбекистон чемпионати ғолибига айланди! 0

08 окт 21:18
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Боғдодда Ўзбекистон кубоги беллашувлари ўтказилмоқда

Теглар :  Белбоғли кураш
Бугун, 8 октябрь куни Фарғона вилоятининг Боғдод туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2003-2004 туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги беллашувларига старт берилди.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик – тақвим режасидаги мазкур мамлакат кубоги баҳсларида  Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва  вилоятлардан  300 нафарга яқин  ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушишмоқда. Мазкур кубок баҳсларида дастлаб, мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Маросимда Боғдод тумани ҳокими Восилжон Назаров, Фарғона вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шерзод Ўсарқулов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси бош котиби Абдихалил Маликов, белбоғли кураш бўйича катталар ўртасида терма жамоа бош мураббийи, халқаро тоифадаги ҳакам Аъзамжон Шокиржоновлар иштирок этиб, ёш полвонларни қутлаб, уларга омад тилашди.   

Юқори савияда ташкил этилган ушбу мамлакат кубогида ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 11 та вазн тоифасида, қизлар эса эркин йўналишда 7 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш тушишмоқда.

Беллашувлар якунига етгач, кучли учликдан жой олган полвонлар билан танишишингиз мумкин. Мусобақа 10 октябрга қадар давом этади.    

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг